Кумушкон

Оқкўл ва Иметей чўққилари

Якшанба куни ўзим учун янги манзилни кашф этдим. Ривоятларда уч қозоқ авлиёси сифатида келган Оқосоқота, Нурекота ва Суренота манзилларининг ўртасида Тошгаза, Иметей ва Оқкўл чўққилари яшириниб туради. Шу бетакрор жойларни кўриш учун саёҳатчи шериклар Ҳамид ака, Аббос, Илдар, Абдурауф билан йўлга чиқдик. Манзилгача бориш учун Чирчиқ орқали кетиладиган эски асфальт йўлини эмас, Паркентнинг Кумушкон қишлоғидан юриладиган тоғ йўлини танладик – Давоми …

Булутлар оралаб: қор салтанати ва баҳор тўқнашуви

Бу сафаримнинг учдан икки қисми булутлар орасида кечди. Чўққигача 4 км лик йўлни қалин қор босган. Аксига олиб кенг сўқмоқ қор билан тўсилиб, тоғ қиясига бирлашиб кетган. Булут сабаб 10 метрдан нарёғи кўринмайди. Тоғнинг кун тушган орқа тарафига айланиб ўтишга тўғри келди. Саргузаштга тўла сафар охирида чўққи забт этилди. Бироздан сўнг тоғ бошида ҳаво очилиб, атроф кўрина бошлади. Булутлар пастлаб, Давоми …

Учтош чўққиси

Бу чўққи мени лол қолдирди. Бу тоғлар мени хуш қаршилади. Бу қора булутлар менга соя берди, дўлу жаласи билан саваламади, аксинча, майингина томчилари билан салқинлик берди. Арчазор ҳавоси ўпкамни тозалади. Баҳордан баҳра олдим, қишнинг қори билан кўришдим. Алҳамдулиллаҳ! Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳам Чотқол тизмасининг гўзал тоғлари билан ўралган. Невич, Сўқоқ, Заркент, Кумушкон қишлоқлари тоғ сайёҳлари орасида жуда машҳурдир. Чотқол Давоми …