кундалик

Ёнаётган китоблар…

10.12.2010. Сафар ажойиб нарса. Йўлда ҳар хил ҳолатни кўрасан, турли кишилар билан суҳбатлашасан. Фарғоналик таксичи айтиб қолди: “Биз томонларда қишда газ танқис бўлади. Баъзи бетавфиқлар газ йўлига мотор ўрнатиб, борини ҳам сўриб олишади. Масалан, агар қўшнингиз шундай моторчик ўрнатса, сизникида газ ёнмайди. Баъзида электр ўчиб қолганда газимиз ёна бошлайди. Бир куни шундай бўлди. Электр ўчиши билан газ ёнди. Уйимизга бироз Давоми …

Кундалик тутиш: фойдалари ва афзалликлари

Ўтган йили карантин энди бошланиб, “Уйда қолинг!” тренди кучайганида менга ёшларга тавсия сифатида ўзингиз севган машғулот ҳақида ёзиб беринг, дейишди. Ёшларга кундалик тутишни малаҳат бериб, унинг фойдалари ҳақидаги мулоҳазаларимни тўлдириб, қоғозга туширдим. Ҳали беморлар жуда кам бўлса-да, коронавирус ваҳимаси кучайган, ҳамма бир-биридан хавфланаётган пайтда Бош прокуратура ҳам фуқароларга кундалик ёзиш бўйича тавсия берди. Унда кунига қаерга борганингиз, кимлар билан кўришганингизни Давоми …