Чимён

«Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказига саёҳат

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти таклифи билан Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Чимёндаги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида бўлдик. Денгиз сатҳидан 1700 метр баландда жойлашган, 316 гектар майдонга эга ушбу комплекс 2020 йили фойдаланишга топширилган. Айни пайтда бу ерда ҳарбий хизматчилар чанғида учиш, тоғ шароитида ҳаракатланиш, парапланда учиш, от марафони каби тоққа мослашган ҳарбий машқларни Давоми …

Таҳлика ва ишонч орасида: Катта Чимён чўққиси

Денгиз сатҳидан 3309 метр баландлик. 20 сантиметрлик йўлак билан 70 даражали тик қоялардан ёнлаб ўтиш. Икки тарафи тик жар бўлган қоялар устидан юриш. Ёз, баҳор ва қиш. Фантастик пейзажлар. Тош ва шағалли сўқмоқлардан сирпаниб пастга тушиш. Катта Чимён чўққисига кўтарилиш шулар билан эсда қолди. Катта Чимён чўққиси — Ғарбий Тяншаннинг Чотқол тизмасида, Катта Чимён тоғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 80 км Давоми …