Чотқол

Чукураксув — Келинкўйлак шаршараси

Ўтган ой Палтау шаршарасига борганимда шу ерга яқин жойдаги Чукураксув дарасида эса яна бир гўзал шаршара бор дегандим. Ўша боришга вақт бўлмаганди. Бу сафар насиб этди. Чукураксув (Чуқуроқсув) дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади. Йўлнинг охири чегара ва қўриқхона постига олиб боради. Бу жойлар Ўзбекистон Давоми …

Палтау шаршараси, Обираҳмат ғори

Бу сафарги саёҳатим тарихий ва табиий манзиллар томон бўлди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чотқол тоғлари водийсида бир-биридан гўзал кўллар, шаршаралар, дарё водийлари мавжуд. Палтов (Палтау) шаршараси ҳам табиий гўзаллиги билан ўзига тортади. Шаршара йўлида эса қадимий Обираҳмат ғори мавжуд бўлиб, бу ерда Ўзбекистондаги энг қадимий инсон суяклари топилган. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан Давоми …