Ҳисор

Хўжа Ахчабурун (Хўжа Пирпир ота) чўққиси

Хўжа Ахчабурун чўққисини илк бор 3 йил олдин Амир Темур ғорига сафар қилганимда кўрган эдим. Ўшанда чўққининг антиқа номи ва кўриниши менда қизиқиш уйғотганди. Ўшанда муаззам чўққига қарарканман, олд тарафдаги баланд, тикка деворлари сабаб унга чиқиш жуда мушкул деб ўйлагандим. * * * Кечаси ёқимли ёмғир ёғди, чодирнинг уст қаватига томчилар урилиб, ҳақиқий тоғ ҳиссиётини берди. Тонг отмоқда, иссиқ ўриндан Давоми …

Хўжагул ота чўққиси

Бу чўққи ҳақида илк бор 2020 йили Ҳисордаги энг баланд номсиз чўққига чиққанимда эшитгандим. Ўшанда бизга йўл бошлаган қўриқхонанинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Бахтиёр Оромов атрофдаги чўққилар ҳақида маълумот берган эди. Кечаги сафарни ниҳоялаб, Тошкентга қайтгач, Бахтиёр бобонинг вафот этганини эшитдим. Аллоҳ раҳмат қилиб, охиратини обод қилсин. 2022 йили Ҳисорнинг яна бир азим чўққиларидан Осмонталошга (3686 метр) чиқиш насиб Давоми …

Ҳазрати Султон: Осмоннинг охири йўқ

Денгиз сатҳидан нақ 4000 метр баланддамиз. Қош қорайганига қарамай, етти ёшли боладан етмиш ёшли чолгача – ҳамма чўққига қараб интилади. Ҳаво совуқ. Тўхтаб озгина дам олсангиз, баданингизга титроқ югуради. Ана, бошига булутдан салла ўраган чўққи кўзларни ўйнатиб турибди! Юқорида ёмғирпана йўқ. Шундай бўлса-да, бир вақтнинг ўзида 500 чоғли одам худди чумолидек юқорига ўрмалаётир. Субҳи содиқ маҳал чўққи устидаги супада 50 Давоми …