Алвидо, эй ойлар султони!

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Рамазони шариф билан хайрлашамиз… Жуда соз ўтди бу Рамазон, жуда тез ўтди бу Рамазон! Мен учун Рамазоннинг энг файзли, эсда қолар дақиқалари: “Минор” жомеъ масжидидаги Ҳасанхон, Жаҳонгир, Абдулбосит қориларнинг кўнгилга яқин гўзал қироатлари; “Минор”даги хатмона сўнггида раҳмат ёмғири остидаги хайрли дуолар; “Кўкча”даги хатмда жой топа олмай югурганларимиз; Қадр кечаси “Бодомзор”даги хатмда кўчагача чўзилган жамоат… Бундан Давоми …

Сизга ризқ келаётган эшикни беркитманг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг бир ҳикматини шарҳларкан, ушбу ҳадисни келтирадилар: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирингизга бирор жиҳатдан ризқни(нг келишини) сабаб қилса, ўзи учун ўша нарса ўзгармагунча тарк қилмасин”, дедилар”. (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти) Бундан банда ўзига ризқ топиш учун сабаб бўлиб турган нарса (касб)ни то у фойда бермайдиган Давоми …

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: “Аҳли Қуръоннинг аввало нияти пок бўлмоғи лозим”

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 1981 йил 12 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган. Ҳасанхон қори 2005 йил Саудия Арабистони Қироллиги Маккаи Мукаррама шаҳрида ўтказган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қуръон мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни олди (2009). Тошкент Ислом институтини тамомлаган (2008). Ҳасанхон қори “Навоийдан чу топқаймен навое” (Ҳусанхон қори билан Давоми …

Ҳомиджон қори Ишматбеков: “Юртимизда қорилар силсиласи ҳеч қачон узилмаган”

Ҳомиджон қори Ишматбеков 1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1991-1997 йилда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини, 1992-1996 йилда Мадина Ислом университетини тамомлаган. 1996-1999 йиллари Тошкент Халқаро исломий тадқиқотлар марказида илмий ходим вазифасида ишлаган. 1999-2008 йилларда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оддий ходим даражасидан бўлим бошлиғи лавозимига қадар меҳнат қилган. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири (2008-2015) лавозимида ишлаган. 1998 йилдан Юнусобод Давоми …

Абдураҳим Ўткир (Уйғуристон)

* * * Саҳар кўрганчадир кўзим султонини Дедим: “Султонмисан?”, у деди: “Йўқ-йўқ”. Кўзлари ёлқинли, қўли хиноли Дедим: “Чўлпонмисан?”, у деди: “Йўқ-йўқ”. Дедим: “Исминг нима?”, деди: “Ойхондир”, Дедим: “Юртинг қаер?”, деди: “Турфондир”, Дедим: “Бошингда не?”, деди: “Ҳижрондир”, Дедим: “Ҳайронмисан?”, у деди: “Йўқ-йўқ”. Дедим: “Ойга ўхшар”, деди: “Юзимми?” Дедим: “Юлдуз каби”, деди: “Кўзимми?” Дедим: “Ёлқин сочар”, деди: “Сўзимми?” Дедим: “Вулқонмисан?”, у деди: Давоми …

“Вақтинчалик прописка” (ҳозирча) давлат идоралари хизматчилари учун холос

Tafsilot.uz’дан ҳужжатлар рўйхати билан танишиб, “вақтинча прописка” учун қоғозларни тайёрлаб, Мирзо Улуғбек тумани ИИБнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бордим. Кўпчилик навбат кутиб турибди. 54-чи бўлиб ёзилдим. Унгача “стол услуг”га кириб, белгиланган ариза, уй эгаси номидан ариза ва манзил варақасини тўлдиртирдим. Бу хизмат учун 6000 сўм тўлайсиз. Бошқа ҳужжатлар ксеронусхаси учун алоҳида ҳақ тўланади. “Стол услуг” хизматчиси ишхонадан хат Давоми …

Голланд мақоллари

Голландлар (ўзларини холандерс деб аташади) — Нидерландиянинг асосий аҳолиси (13,1 млн. киши, 2006) бўлган халқ. Улар яна АҚШ (5 млн.кишидан ортиқ), ЖАР (5 млн. кишига яқин), Канада (923 минг киши), Бразилия (850 минг киши), Германия (164 минг киши) ва бошқа жойларда яшайди. Умумий сони — 29 млн. кишига яқин (2006). Нидерланд тилида сўзлашади. Диндорлари асосан протестантлар (кальвинистлар, меннонитлар), католиклар. Бир Давоми …

Тоҳир Малик: «Қаерда санъат, адабиёт пулга хизмат қилар экан, ундан хайр кутиб бўлмайди»

17 январь куни Тошкент шаҳридаги “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Ҳилол-нашр” нашриётида чоп этилган “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Учрашувда Тоҳир Малик мухлисларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, қимматли маслаҳатлар бердилар. Қуйида ана шу фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Исроф қилманглар!» дейди. Жамиятимиздаги энг катта иллатлардан бири ҳам – исрофдир. Давоми …

Хитой мақоллари

Хитойлар (ўзларини ханцзу, хан деб атайдилар) — Хитойнинг асосий аҳолиси бўлган халқ. Шунингдек, Тайланд, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Вьетнам, Бирма, Филиппин ва Камбоджада яшайди. Дунёда сон жиҳатдан энг кўп халқ ҳисобланади. Умумий сони 1,325 млрд. киши (2003). Хитой тилида сўзлашадилар. Хитойларнинг асосий қисми монголоид ирқининг Тинч океан тармоғига, унинг кичик гуруҳлари эса Шарқий Осиё ва Жанубий Осиё вариантига мансуб. Ёзуви иероглифлардан Давоми …

Қоғознинг ҳам уволи бор

Сўнгги ойда паспорт ва ижара тизимини текширгани ижарадаги уйимга уч марта келишди. Зудлик билан ижара шартномасини расмийлаштириб, солиқ инспекциясига маълум қилишимни, акс ҳолда қаттиқ чора қўллашларини айтишди. Аслида ҳар бир мулк эгаси даромадидан солиқ тўлаши матлубдир. Зеро ҳар бир даромаддан фақирлар, муҳтожларнинг ҳақи бор. Бу жиҳатдан ижара шартномасининг қатъий жорий қилишидан мен хайр умид қилдим. Энди ана шу хайрга олиб Давоми …