Туркман мақоллари

• Кулиб гапирган эркакдан, кўз ёш билан сўзловчи аёлдан қўрқ. • Катта эшак кичик эшакка фақатгина эшакликдан дарс беради. • Айбдорнинг оловида айбсизлар ҳам ёнади. • Рост пиёда, ёлғон отда юради. • Ишинг яхши бўлмаса ҳам қаддингни тик тут. • Асал бўлса, пашша топилади. • Йўлга чиқсанг йўлдош топилади. • Бир дарахтнинг сояси бир отар қўйга етади. • Энг биринчи Давоми …

Араб мақоллари

Араблар, ал-араб — Ғарбий Осиё ва Шимолий Африкадаги араб мамлакатларида яшовчи халқлар гуруҳи. Умумий сони 350 млн. киши (2014). Араблар, асосан Африка ва Осиё мамлакатларида: Миср, Судан, Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливан, Сурия, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Яман ва бошқа ерларда яшайди, бу мамлакатлар аҳолисининг қарийб 80% ини ташкил қилади. Катта европеоид ирқига мансуб. Араб тилида сўзлашади. Арабларнинг кўпчилиги суннийлар. Давоми …

Белорус мақоллари

Белоруслар — Белоруссиянинг асосий аҳолиси (7,9 миллион кишидан ортиқ, 2009) бўлган халқ. Шунингдек, Россия Федерацияси (521 минг киши, 2010), Украина (275 минг киши, 2001), Латвия (68 минг киши, 2011), Қозоғистон (62 минг киши, 2012), Польша (47 минг киши, 2011), Литва (35,9 минг киши, 2010), Ўзбекистон (20,4 минг киши, 2000), Эстония (12,4 минг киши, 2011), АҚШ, Исроилда ҳам яшайди. Умумий сони Давоми …

Бенгал мақоллари

Бенгаллар — Бангладешнинг асосий аҳолиси (150,5 миллион киши, 2008) бўлган халқ. Шунингдек, Ҳиндистон (70 миллион киши, 2008), Непал, Бутан, Сингапур ва бошқа жойларда ҳам яшайди. Умумий сони 280 миллион киши (2008). Бенгал тилида сўзлашади. Диндорлари — Бангладешда асосан исломга, Ҳиндистонда эса асосан ҳиндуизмга эътиқод қилади. Бир кун маст бўлиб, ўн кун бошингни ушлаб қолма. Қалб хотиржамлиги барча бойликдан устун. Сувда Давоми …

Швед халқ мақоллари

• Адолат қолмаган ерда пул ҳукмронлик қилади. • Нафас олиб турган ҳамма ўлади. • Шароб кирган бошдан ақл учади. • Очлик — энг яхши зиравор. • Севги тугаган жойда нафрат бошланади. • Ой остидаги ҳеч нарса абадий эмас. • Энг зўрлар ҳам адашади. • Кафаннинг чўнтаги бўлмайди. • Хотин соя кабидир. Унга интилсанг қочади, узоқлашсанг ортингдан югуради. • Агар ҳокимият Давоми …

Тожик халқ мақоллари

• Сайроқи қушлар йўқ боғда қурбақа ҳам булбулдек. • Дўсту душманингни уч ҳолатда сина: йўлда, мусибатда, касалликда. • Отни эшакхона боғлаб қўйсанг у ҳам ҳанграб юборади. • Душман билан курашишга кучинг етмаса, яхшиси, унинг кўзига кўринма. • Боланинг бойлиги — ота-онаси. • Дардингни дарди йўққа очма. • Катта дарё тинч оқади, доно овозини кўтармайди. • Чигирткадан қўрққан буғдой экмайди. • Давоми …

Қирғиз халқ мақоллари

• Тоғу тошни сел емиради, инсонни — ҳасад. • Тирик сичқон ўлик шердан афзал. • Шер ўлжадан эмас, ғалабадан қувонади. • Йиғи ва кулги ёнма-ён. • Бировнинг айблари тез кўринади, ўз айбингни ўлим олдида ҳам англолмайсан. • Бири кулади, бири ўлади. • Бой ҳўкизи билан, камбағал умиди билан овунади. • Дангаса сув ичиб ҳам семиради. • Ботир қўшинни бошқаради, олим Давоми …

Испан халқ мақоллари

• Ҳаёт уч сўздан иборат: туғилиш, тўй, ўлим. • Икки кунлик бахтга юз кунда эришилади. • Ит билан ётган бурга билан уйғонади. • Қабрдан қўрққан ярим куч билан яшайди. • Қўшнингникига меҳмонга чиқ, лекин ҳар ҳафта эмас. • Омадни сахарлардан қидиринг. • Қашшоқ бўлсанг ҳам, кардинал бўлсанг ҳам сўнгги манзил битта. • Жиннилар ва болалар дунёдаги энг ҳақсўз одамлардир. • Давоми …

Фин халқ мақоллари

• Қонун кучсиз ерда разолат ҳукмрон. • Шим кийиб юрганларнинг ҳаммаси ҳам эркак эмас. • Дард югуриб келиб, эмаклаб кетади. • Бошингга мусибат тушса, маслаҳатчи кўпаяди. • Икки булбул бир шохда сайрамайди. • Ҳасад ва гумонлар саунада куйиб битади. • Ҳўкизни шохидан, одамни сўзидан иладилар. • Ўзгани бир кун алдайсан, ўзингни — бир умр. • Баланд овоз бўшлиқдан далолат. • Давоми …

Италян халқ мақоллари

• Агар кимдир сени ўринсиз мақтаб, эркалатса, у сени алдаб бўлди ёки энди алдайди. • Туҳмат кўмирга ўхшайди, ёнмайди, лекин куйдиради. • Жазодан сўнг ақлли донолашади, аҳмоқ тубанлашади. • Кийимга қараб кутиб олиб, ақлга қараб кузатадилар. • Ҳақиқат хиралашиши мумкин, лекин ўчмайди. • Ўзинг эплай оладиган ишларингга бурнини суқаверадиган дўстдан худо асрасин. • Инсоннинг қандайлиги йўлда ва ўйинда билинади. • Давоми …