6 йилдан бери мунтазам велосипеддаман. Соғлик ва иқтисод учун фақат фойда бўлди.
Эрталаб ҳаво яхши экан. Озроқ ишларимни битирдим-да, 11:00 ларда “бир Паркентга бориб келай” деб йўлга чиқиб кетдим. Йўл-йўлакай бошқа ишимни ҳам битирдим. “Крестик”дан Паркентгача тўхтамай ҳайдадим. 2 соат деганда Паркентга кириб келдим (40 кмлик йўл). Янгибозоргача йўллар текис, равон. Янгибозордан Паркентгача тепаланиб бораркан.
Паркентга келиш арафасида бира-тўла Сўқоққа ҳам чиқиш фикри туғилди. Бисмиллоҳ деб Сўқоқ тарафга бурилдим. Йўл янада тепалашиб кетарди. Амаллаб 5-10 км/с тезликда ҳаракат қила бошладим.
Атроф гўзал. Баҳор нафаси яққол сезилади. Йўл бўйидаги тандирхоналардан бирида кўк-сомса еб олдим. Жуда мазали экан. Йўл бўйидаги дараларда, адирларда одамлар болалари билан келиб, маза қилиб варрак учиришмоқда, тўп ўйнашмоқда.
Сўқоқ қишлоғи томон йўл иродамни қаттиқ синади. Денгиз сатҳидан 1205 метр баландликда жойлашган сўнгги манзилимга боргунча баъзан катта тепаликларга пиёда чиқишга ҳам тўғри келди.
Қишлоқ одамлари жуда ажойиб, кўпчилиги қизиқиб савол берди, велосипедимда учиб кўришди. Бир болакайни ўзим учирдим. Меҳмонга ҳам таклиф қилишди: манзилга ҳали етмаганим учун кирмадим.
Ниҳоят Тошкентдан 750 метр баландликда жойлашган қишлоққа кириб бордим. Тоғдан оқиб тушаётган сойда юзимни ювдим.
Энди мени ҳам мароқли, ҳам хавфли машғулот кутарди: тепаликдан пастга томон ҳаракатланиш. Бунда озроқ мувозанатни йўқотиш ҳам ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. 5 км/с тезликда чиққан жойларимдан 40-48 км/с тезликда тушишнинг завқи ўзгача. Ҳақиқий адреналин. Барча қийинчиликлар эсдан чиқади. Паркентгача бўлган 16 километрлик йўлни бу сафар жуда тез босиб ўтдим.
Саёҳат давомида жами 112 км йўл босдим. Ўртача 14 км/с тезликда юрдим. 4027 килокалория сарфладим. Йўлнинг 50 %и текислик, 36 %и тепалик, 14 %и пастлик экан.
Велосаёҳат ва спортга қизиқувчилар учун керакли гаджетни тавсия этаман: Amazfit Stratos ақлли соати. Бу орқали қанча тезликда, қандай баландликда ҳаракат қилаётганингиз, қанча вақт ва энергия сарфлаганингиз, айни дамда юрагингиз неча марта ураётгани, неча км юрганингизни онлайн кузатиб боришингиз мумкин. Саёҳат якунида гаджет дастури барча маълумотларни ажойиб статистика кўринишига келтириб беради.
Бугунги велосаёҳатим: Тошкент – Сўқоқ – Тошкент6 йилдан бери мунтазам велосипеддаман. Соғлик ва иқтисод учун фақат фойда бўлди.Эрталаб ҳаво яхши экан. Озроқ ишларимни битирдим-да, 11:00 ларда "бир Паркентга бориб келай" деб йўлга чиқиб кетдим. Йўл-йўлакай бошқа ишимни ҳам битирдим. "Крестик"дан Паркентгача тўхтамай ҳайдадим. 2 соат деганда Паркентга кириб келдим (40 кмлик йўл). Янгибозоргача йўллар текис, равон. Янгибозордан Паркентгача тепаланиб бораркан. Паркентга келиш арафасида бира-тўла Сўқоққа ҳам чиқиш фикри туғилди. Бисмиллоҳ деб Сўқоқ тарафга бурилдим. Йўл янада тепалашиб кетарди. Амаллаб 5-10 км/с тезликда ҳаракат қила бошладим.Атроф гўзал. Баҳор нафаси яққол сезилади. Йўл бўйидаги тандирхоналардан бирида кўк-сомса еб олдим. Жуда мазали экан. Йўл бўйидаги дараларда, адирларда одамлар болалари билан келиб, маза қилиб варрак учиришмоқда, тўп ўйнашмоқда.Сўқоқ қишлоғи томон йўл иродамни қаттиқ синади. Денгиз сатҳидан 1205 метр баландликда жойлашган сўнгги манзилимга боргунча баъзан катта тепаликларга пиёда чиқишга ҳам тўғри келди. Қишлоқ одамлари жуда ажойиб, кўпчилиги қизиқиб савол берди, велосипедимда учиб кўришди. Бир болакайни ўзим учирдим. Меҳмонга ҳам таклиф қилишди: манзилга ҳали етмаганим учун кирмадим.Ниҳоят Тошкентдан 750 метр баландликда жойлашган қишлоққа кириб бордим. Тоғдан оқиб тушаётган сойда юзимни ювдим.Энди мени ҳам мароқли, ҳам хавфли машғулот кутарди: тепаликдан пастга томон ҳаракатланиш. Бунда озроқ мувозанатни йўқотиш ҳам ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. 5 км/с тезликда чиққан жойларимдан 40-48 км/с тезликда тушишнинг завқи ўзгача. Ҳақиқий адреналин. Барча қийинчиликлар эсдан чиқади. Паркентгача бўлган 16 километрлик йўлни бу сафар жуда тез босиб ўтдим.Саёҳат давомида жами 112 км йўл босдим. Ўртача 14 км/с тезликда юрдим. 4027 килокалория сарфладим. Йўлнинг 50 %и текислик, 36 %и тепалик, 14 %и пастлик экан.Велосаёҳат ва спортга қизиқувчилар учун керакли гаджетни тавсия этаман: Amafit Stratos ақлли соати. Бу орқали қанча тезликда, қандай баландликда ҳаракат қилаётганингиз, қанча вақт ва энергия сарфлаганингиз, айни дамда юрагингиз неча марта ураётгани, неча км юрганингизни онлайнкузатиб боришингиз мумкин. Саёҳат якунида гаджет дастури барча маълумотларни ажойиб статистика кўринишига келтириб беради.
Posted by Davronbek Tojialiyev on Sunday, 10 March 2019