Интернет сайтлари бугун жаҳон ахборот тизимининг етакчи бўғинларидан бирига айлангани сир эмас. Қувонарли жиҳати, дунёга машҳур электрон хизмат кўрсатиш тизимлари қаторида ўзбек сайтлари ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. Бу борада мамлакатимиздаги энг катта ахборот ресурсларидан бири www.ziyouz.com портали фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. Голландиянинг халқаро Openstat тизими берган маълумотларга кўра, 2012 йили www.ziyouz.com портали хизматидан фойдаланганлар сони бир ярим миллиондан ошган. Портал ташкил топгандан буён (2004 йил) унга ўн икки миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. Шунингдек, ушбу порталга АҚШ, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой, Германия каби бир юз олтмишдан ортиқ давлатлардаги фойдаланувчилар қизиқиш билдирмокда.
Ўзбек тили, маданияти ва адаби-ётининг тарғиботи билан шуғулланувчи сайтнинг электрон архивида ҳозирги кунда ўн тўрт мингдан ортиқ илмий-оммабоп, маърифий мақолалар, уч минг олти юзга яқин ўзбек ва хориж тилларидаги китоблар сақланмокда. Яқинда улар сафига Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг 20 жилдлик “Мукаммал асарлар тўплами” ва рус тилидаги 5 жилдлик “Асарлар тўплами” жойлаштирилди. Китобларнинг электрон нусхаси www.ziyouz.com томонидан тайёрланади. Ўқувчилар уларни портал сайтидан эркин кўчириб олиш имкониятига эга.