Ритани шафқатсизларча ўлдириб кетишгандан буён Картер ойна ёнида ўтиради.
Телевизор ҳам, китоб ўқиш-у хат ёзиш ҳам йўқ. Унинг ҳаёти — парда ортида кўринган неки бўлса — ўша.
Унга барибир, овқатни ким олиб келади, ҳисобни ким тўлайди… У хонани тарк этмайди.
Унинг ҳаёти — югураётган жисмоний тарбиячилар, йил фасллари алмашуви, ғизиллаб ўтаётган автомобиллар, Ританинг кўланкаси.
Намат билан ўралган ушбу палатада ойналар йўқлигини Картер тушунмасди.
Давронбек Тожиалиев таржимаси