• Юрак тўлиб қолганида тил жим қолади.
• Севги харобада ҳам, саройда ҳам бирдек яшайди.
• Бир йил олдин кулиб юрган кўп қизлар ҳозир йиғламоқдалар.
• Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема.
• Дунёда дардлар кўп, энг ёмони ёмон хотиндир.
• Қизни кутаётган йигит қаҳратонда ҳам музламайди.
• Қачондир қайноқ бўлган нарса бир кун совуққа айланади.
• Қиз боладаги «йўқ» кўпинча «ҳа»ни билдиради.
• Дард инсонни тарбиялайди.
• Ишсизлик — ёвузликлар илдизи.
• Эр-хотинликда инсонлар бир-бирига ўхшаб қолади.
• Қизни байрам либосида эмас, ошхонада кўр.
• Аёлларнинг соқоли йўқ, шунинг учун ҳам оғзини ёпиб бўлмайди.
• Ейиш учун яшамайдилар, яшаш учун ейдилар.
• Бой келинчак ортидан меҳмон кўп келади.
• Йўтал ва севгини яшириб бўлмайди.
• Қуёш ҳақида гапиришинг билан у кўрина бошлайди.
• Мушуклар йўқ бўлса, сичқондар курсида ўйнайди.
• Отни тишига қараб, қизни қўлига қараб ол.
• Ушоқ ҳам нон.
• Аёлга бақирган одам онасини унутади.
• Ишни бажаришдан кўра гапириш осон.
• Пойафзалнинг қаери қисаётганини унинг эгаси энг яхши билади.
• Остонадаги она эгардаги отадан афзал.
• Севгининг кўзи кўр, уни ҳеч ким кўрмаяпти деб ўйлайди.
• Онанинг ўзи ҳам қачондир печка остида ўтирмаганида боласини у ердан қидирмасди.
• Ҳамма от ҳам сотилавермайди, ҳамма қизлар ҳам эрга тегавермайди.
• Бажара олмайдиган ишингга ваъда берма.
• Кўз кўрган ҳамма нарса ҳам севишга арзигулик эмас.
• Қуёш чиқмасидан кунни мақтама.
• Севгисиз ўпич тузсиз таом кабидир.
• Ҳаммани бирдек рози қилмоқчи бўлган одам ҳеч кимни бирдек мамнун қила олмайди.
• Сотқин қалбнинг кўзи порлайди.
• Юракдан чиққан сўз қалбга етиб боради.
• Қачондир она қилган ишни бир кун қизи ҳам қилади.
Давронбек Тожиалиев таржималари
Норвеглар — Норвегиянинг асосий аҳолиси (4,15 млн. киши). Умумий сони 5 млн. киши. Норвег тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, лютеранлар, католиклар ҳам бор.