Португал халқ мақолларидан
Португаллар (ўзларини “португезиш” деб аташади) — Португалиянинг асосий аҳолиси (10,3 млн. кишига яқин), дунё бўйича 14 млн.дан ортиқ. Португал тилида сўзлашади. Катта европоид ирқининг ҳинд-ўрта денгиз оиласига мансуб.
Ижарага олинган от чарчамайди.
Катта маслаҳатдан кўра кичик ёрдам афзал.
Эрта турган одамга Худо ёрдам беради.
Келажак Худога оиддир.
Пул бор уйда фақат битта ғазначи бўлиши керак.
Эгрини ушлашдан кўра, ўғрини ушлаш осонроқ.
Тутун бор жойда олов ҳам бор.
Ишлаб чарчамаган одамгина мақсадига эришади.
Шуҳратга эришишни хоҳласанг, ётоқда узоқ қолма.
Илм каллада жой эгалламайди.
Ғийбат кўмирга ўхшайди, ёндирмаса ҳам қўлни куйдиради.
Ҳамма нарсага эришмоқчи бўлган одам ҳеч нарсага эришолмайди.
Дангаса доим қашшоқ.
Уйланган одам уй хоҳлайди.
Кўкдаги икки қушдан қўлдаги битта қуш афзал.
Давронбек Тожиалиев таржималари
“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 1-сон