Француз халқ мақоллари
Французлар – Франциянинг асосий аҳолиси (63 млн.га яқин киши). Шунингдек, Швейцарияда (1,341 млн. киши), Француз Полинезияси, Кот д’Ивуар, Габон, Нигер, Чадда яшайди. Канадада франко-канадаликлар этник гуруҳи бўлиб, таркибига, квебеклар (7,5 млн. киши) ва акадлар (500 минг киши) киради. АҚШда 6,2 млн. киши французлар авлодлари ҳисобланади.
Тоза виждондан кўра юмшоқ ёстиқ йўқ
Фақатгина аҳмоқ ўз фикрини ўзгартирмайди.
Бандасидан эмас, Худодан тила.
Бир гуноҳга икки марта тавба қилинмайди.
Ғазаб – дўст ҳам эмас, маслаҳатчи ҳам эмас.
Урушқоқ хўроз семиз бўлмайди.
Шайтон ухламайди.
Ким ҳамма нарсага ярайман деса, ҳеч нарсага ярамайди.
Инсоннинг қандайлиги унинг қилиғидан билинади.
Ҳар куни тўлдириб борилмайдиган билим ҳар куни ўлиб боради.
Ким ишни ҳал қилса, унга маслаҳат шарт эмас.
Кўп ухлаган камбағаллашади.
Югурмасдан вақтида йўлга чиқ.
Ҳаммага маълум бўлган нарсани маслаҳат берма.
Сабрлилар бепул эришадиган нарсани сабрсизлар доим қимматга олишади.
Мағлубиятга сабр қилиб, ҳаммасини бошидан бошла.
Пулнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, қарз ол.
Давронбек Тожиалиев таржималари
“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 6-сон