Куба халқ мақоллари
Кубаликлар (ўзларини кубанос деб аташади) — Кубанинг асосий аҳолиси (11,1 миллион кишидан ортиқ). Тахминан аҳолисининг ярми мулатлар, қолганлари оқ танли ва қора танлилар. Умумий сони 11,4 миллион киши. Испан тилининг куба лаҳжасида сўзлашади.
Агар осмонда яшамасанг, нонингни ўзинг топ.
Ўлим келмасидан олдин ўлма.
Хайрли амал мақтовсиз ҳам гўзал.
Илм катта жой эгалламайди.
Ким ўлимдан қўрқса, уни асал ҳам ўлдиради.
Тез ваъда берган бажаришни чўзади.
Яхши бошланган иш яхши тугатилади.
Қуёш кирмаган уйга кейин табиб киради.
Хато қилдингми, уни тўғрилашни ҳам бил.
Яхши иш ўзи гапиради.
Яхши мақол ўнта китобга тенг.
Давронбек Тожиалиев таржималари
“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 8-сон