Корейслар (ўзларини Чосон сарам — Чосон мамлакати одамлари деб аташади) — Кореянинг асосий аҳолиси. КХДР да (25,3 млн. киши, 2013), Жанубий Кореяда (50,6 млн. киши, 2015), АҚШда (2 млн. киши), Россияда (176 минг киши), Хитойда (2,5 млн. киши), Японияда (892 минг киши), Канадада (215 минг киши), Австралияда (173 минг киши) Ўзбекистонда (173 минг киши), Қозоғистонда (105 минг киши) яшайдилар. Умумий сони 82,5 миллион киши. Корейс тилида сўзлашади. Монголоид ирқига мансуб. Диндорлари будда, конфуцийлик ва христиан (пресвитерианлар) динига эътиқод қилади.
• Йўлбарси йўқ водийда қуёнлар ҳам — қирол.
• Хотин ўзини урган эри билан ярашиб кетаверади, сулҳга чақирган қайнонасини эса кўролмайди.
• Тирик кучук ўлик вазирдан афзал.
• Бургут пашша тутмайди.
• Пул билан ҳатто ит ҳам “жаноб ГавТав”га айланади.
• Ҳатто энг баҳайбат буқа ҳам ҳайвонлар қироли бўлолмайди.
• Ким мен мақтаса — у менинг душманим.
• Яқин қўшни узоқ қариндошдан афзал.
• Акага беришга ҳеч вақоси йўқ, лекин ўғрига нарса топилади.
• Қуёшдан куйган буқа ойдан ҳам ҳайиқади.
• Қизимиз чиройли бўлганда куёвни танлаб ўтирардик.
• Эшик тешигига қўлингни тиқма.
• Бировнинг бўтқасининг дони ҳам йирик.
• Баҳорда тустовуқ ўз шовқинидан ҳам чўчийди.
• Сув тишни синдирмайди.
• Тўкилган сувни қайтариб йиғиб бўлмайди.
• Ўғри ойни ёмон кўради.
• Яхши хислатлар — ўзидан, ёмон одатлар отасидан юққанмиш.
• Ўн марта болта урилгандан сўнг исталган дарахт ҳам эгилади.
• Отилган ўқни қайтариш мумкин, айтилган сўзни қайтариб бўлмайди.
• Уста кўп жойда деворлар қийшиқ бўлади.
• Хўжайин кўп жойда меҳмон оч қолади.
• Сувнинг қаърини ўрганиш мумкин, аёл қалбининг эса чеки йўқ.
• Дарахт эгилиб-эгилиб, охири қулайди.
• Уй тамалидан емирилади, инсон бошидан айнийди.
• Сувнинг усти шаффоф бўлса, ости ҳам тоза бўлади.
• Уятчанлик одамни ўлдиради.
• Қочиб кетган қуённи тутаман деб, тутилганини қочирма.
• Сичқоннинг инига ҳам баъзида қуёш нури тушади.
• Севган таомингни ҳам ҳадеб еяверсанг меъдангга тегади.
• Ҳатто бир варақ қоғозни ҳам икки кишилашиб кўтарсанг осон бўлади.
• Ҳатто баланд тоғлар ҳам чангдан бино бўлади.
• Яхши кўрмаслигини гапирсанг ҳатто кўзи ожиз ҳам хафа бўлади.
• Игнани ўғирлаган ҳўкизни ҳам ўғирлайди.
• Учишни билган судралишни билмайди.
• Енгил болға билан мих қоқиб бўлмайди.
• Ёзда бир кун ялло қилсанг, қишда ўн кун оч қоласан.
• Ойнинг оёғи йўқ — осмонда юради, шамолнинг қўли йўқ — эшик очади.
• Эри бор аёлни йўлбарс ҳам тишламайди.
• Отнинг бошида шох ўсмайди.
• Бир отга икки эгар ўрнатиб бўлмайди.
• Ўғрилар борлиги учун ҳам қонунлар ёзилган.
• Ўтдан куйган косовдан ҳам қўрқади.
• Бошлаш — ишнинг ярми.
• Ўлимдан эмас, касал бўлиб қолишдан қўрқ.
• Ҳадеб пул йиғавермасдан болангнинг саводи билан шуғуллан.
• Денгиз суви шўрлигини билиш учун ундан ичиш шарт эмас.
• Ейилмайдиган қўзиқоринлар дом биринчи бўлиб етилади.
• Пичоқ ўз сопини кесмайди.
• Маймун ҳам дарахтдан йиқилади.
• Баланд тоғнинг сояси ҳам катта.
• Янгиликнинг йўқлиги — хушхабар.
• Бармоқлар бир пайтда яралгани билан бири узун, бири калта.
• Беванинг дардини бева тушунади.
• Овқат ёқмаса — итга ташлайсан, одам ёқмаса — чидайсан.
• Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши.
• Оч қолсанг — дунёни тушунасан.
• Кичик нарсанинг ортидан қувсанг, каттани бой берасан.
• Уч ёшдаги одатлар саксон ёшгача сақланади.
• Ҳўкиздай ишла, лекин сичқондай е.
• Қашшоқ бой бўлса, садақа бермайди.
• Оғзим — душманим.
• Балиққа ўз кўлмаги азиз.
• Ўз кирларинг кўзингга кўринмайди.
• Ўз чақанг бировнинг минг олтинидан афзал.
• Ширинни сўр, аччиқни тупур.
• Похол тўр билан балиқ тутиб бўлмайди.
• Қўшнининг хурраги доим баланд эшитилади.
• Хотин билан жанжаллашиш — пичоқ билан сув кесиш.
• Бахт эгиз юрмайди, дард бир ўзи келмайди.
• Вазирнинг бузоғи қассобдан қўрқмайди.
• Ёмон хабар — дард, унинг эшитмаслик — шифо.
• Расмдаги нонни еб бўлмайди.
• Яхши сўрасанг яхши жавоб оласан.
• Йўлни билсанг ҳам бирров сўраб ол.
• Шаҳар хабарларини билмоқчи бўлсанг, қишлоққа кел.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.