Эскини мақтаб янгини ол (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 9-сон)

Абазин халқ мақоллари
Абазинлар, абазалар — Россия Федерациясининг Қорачой-Черкас ва Адигей мухтор вилоятлари ҳамда Ставропол ўлкасида яшайдиган халқ (43,3 минг киши, 2010). Туркиянинг марказий ҳудудларида 10 мингга яқин абазинлар яшайди. Умумий сони 47 минг киши (2002). Кавказ тиллари гуруҳига мансуб абаза тилида гаплашади. Абазинлар ислом динининг суннийлик йўналишида.
Билимни белга боғлаб юрмайдилар.
Бир марта ёлғон гапирганга иккинчи марта ишонма.
Болтани қидириб, сопини ташлаб кетма.
Дарё қаёққа оқса, унинг тугаш жойи ҳам ўша ёқда.
Катталар гапирганини болалар қай­тара­дилар.
Кимни эсласанг, у остонада кўринади.
Кимнинг устидан кулсанг, у ҳам устингдан кулади.
Мешга нима қуйсанг, шуни ичасан.
Оилада бола ҳаммадан катта.
Отлиқ пиёдага ўртоқ эмас.
Ҳамжиҳатлик оилани мустаҳкамлайди, овқат доим кўпчилик билан ширин.
Ҳаракатчаннинг қони ўйнайди, дангасаники – тўғнайди.
Экишни билмаган арпани шағалга экади.
Эскини мақтаб, янгини ол.
Эшакдан йиқилган болани арғумоққа миндирма.
Яхши дўст ёмон акадан афзал.
Яхшилик яхшиликни етаклайди, ёмонлик – ёмонликни.
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ 
таржималари
2015.11.20_dard_insonni

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *