Дард инсонни тарбиялайди (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 11-сон)

Норвег халқ мақолларидан

Норвеглар – Норвегиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 5 миллион киши. Норвег тилида сўзлашади.

Аёлга бақирган одам онасини унутади.

Бажара олмайдиган ишингни ваъда қилма.

Бой келинчак ортидан меҳмон кўп келади.

Дард инсонни тарбиялайди.

Ишни бажаришдан кўра гапириш осон.

Бекорчилик – ёвузликлар илдизи.

Қачондир она қилган ишни бир кун қизи ҳам қилади.

Қизни байрам либосида эмас, ошхонада кўр.

Отни тишига қараб, қизни қўлига қараб ол.

Пойабзалнинг қаери қисаётганини уни кийган билади.

Ушоқ ҳам нон.

Ҳаммани бирдек рози қилмоқчи бўлган ҳеч кимни мамнун қилолмайди.

Эр-хотинликда инсонлар бир-бирига ўхшаб қолади.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ таржимапари.

2015.11.20_dard_insonni

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *