Нодавлат ташкилотлари ишчилари учун ҳам “вақтинча прописка” очилди

Олимпиада эйфориясидан реал ҳаётга қайтамиз.
Ҳурматли пропискасиз нодавлат ташкилотлари хизматчилари! Биз учун ҳам Тошкент шаҳрида “вақтинча прописка” очилганини маълум қиламан. Тайёрланадиган ҳужжатларни яна бир бор эслатиб ўтсам:

1. ИИВ томонидан белгиланган намунадаги ариза (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади. Хизмат пулли: 8000 сўм).
2. Уй эгаси номидан ариза (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади).
3. Манзил варақаси (Адресный листок прибытия) (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади).
4. Фуқаронинг паспорти ва паспорт нусхаси.
5. Казарма, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган хизматчилар учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг ёки шартнома бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси.
6. Болаларни рўйхатга қўйиш учун, агар улар 16 ёшга тўлмаган бўлишса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ҳамда 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат.
7. Уйнинг кадастр ҳужжатларининг нусхаси.
8. Уйга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (олди-сотди ёки ҳадя шартномаси, Давлат ордери, мерос гувоҳномаси, ҳокимлик қарори ва ҳоказо).
9. Уй эгасининг паспорт нусхаси.
10. Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (2600 сўм, ўша ердаги кассага тўлайсиз).
11. Нотариус томонидан тасдиқланган ижара шартномаси нусхаси.
12. Фуқаро яқин қариндошларини (ота-ота фарзандларини, фарзандлар ота-онасини, эр хотинини, хотин эрини) вақтинча рўйхатга қўйдираётган бўлса, яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар.
13. Ижарага турувчининг ишхонасидан уни “вақтинча прописка”га қўйиш тўғрисида расмий илтимоснома-хат.

“Стол услуг”да бу ҳужжатларни таҳлатиб олгач, (албатта) уй эгаси билан биргаликда туман Хорижга чиқиш, кириш, фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи хонасига кирасиз. У ҳужжатлар билан танишиб чиққач, йўлланма беради.
Кейин ҳужжатларни қабул қилиш хонаси олдидаги махсус хонада сизни олд ва икки ён томондан суратга олишади. Қўлингизга қора мой суртиб, бармоқ изларингизни олишади (нам салфетка олволишни унутманг). Расм ва бармоқ изи олинганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳужжатларга киритилади. Шундан сўнг ҳужжатларни қабул қилиш хонасига кириб, қоғозларни топширасиз. Уч кунда тайёр бўлади, дейишяпти.
Сабр ва омад!

2 thoughts on “Нодавлат ташкилотлари ишчилари учун ҳам “вақтинча прописка” очилди

  1. Ассалому алейкум Даврон ака. Берган маълумотлариз учун катта рахмат. 13. Ижарага турувчининг ишхонасидан уни “вақтинча прописка”га қўйиш тўғрисида расмий илтимоснома-хат кандай ёзилади. Бизнинг ташкилот Андижон вилоятида руйхатдан утган ва уша ерда фаолият курсатади. Лекин Тошкентдан ижарага офис олган. Биз уша офисда ишлаймиз. Бизга хам прописка берадими?

  2. Ва алайкум ассалом.
    Хатда шу ҳолатни ҳам баён қилиб ёзинг. Қабул қилиши керак.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *