Озодбош шаршаралари

Охирги йилларда машҳур бўлган Товоқсой шаршаралари дарасининг ёнгинасидаги дарада ҳам кўришга арзирлик табиий манзаралар талайгина. Озодбош дарасида ҳам 10 дан ортиқ шаршаралар бўлиб, улардан 5 таси катта шаршаралар ҳисобланади.

Қоржонтов тизмасининг бу ҳудуди нисбатан паст бўлгани учун қорлар эриган, ҳамма жойда яшил майсалар чиқиб, баҳор ҳавоси уфуриб турибди. Юқорига чиқилгани сари оқ лолалар очилганини кўришингиз мумкин. Бошқа баҳорий гуллар ҳам баҳри дилингизни очади.

Қўзилаган қўйлар, қирларга эркин қўйиб юборилган отларни томоша қилиб, чарчаганингизни ҳам билмайсиз. Йўлда бир бия кўз ёрган экан. Лекин тойчоқ кўринмади. Она от йўлдошини кўрсатиб, бизга ёрдам бер дегандек ишора берди. Бечора тойчоқ дарёда оқиб кетган экан. Уни дарёдан олиб чиқдик.

Бу ҳудудлар Қозоғистон билан чегарага яқин бўлгани учун ўзингиз билан паспортингизни олвоганингиз маъқул. Илк иккита катта шаршарагача бемалол бориш мумкин. Агар чегарачилар патрул олиб бораётган бўлса, охирги катта шаршараларга рухсатномасиз қўймаслиги ҳам мумкин.

Энг охирги шаршарагача 9 километр юрилади. Бориш-келиш жами 18 км.









Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *