– Хушхабар –
ҒОЛИБЛИК НАШИДАСИ
Апрель ойининг сўнгги кунларида мамлакатимиз пойтахтида “Китобхон синф” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Бунда гимназиямизнинг “Истиқбол” гуруҳи шаҳримиз шарафини ҳимоя қилди. Танлов самимий баҳс-мунозара, қизиқарли савол-жавоблар шаклида ўтди. Ажойиб баҳслардан сўнг гуруҳимиз рсспублика танлови ғолиблигини қўлга киритди.
Эришган муваффақиятимизда бизга вақтларини, меҳрларнни аямай, бутун истеъдодларинн сафарбар қилган гимназиямизнинг фидокор ўқитувчиларининг хизматлари катта. Зеро, айнан уларгина бизда китобга меҳр уйғотган кишилардир. Шунинг учун ҳам имкониятдан фойдаланиб бутун синфимиз номидан устозларимизга чексиз миннатдорчилик изҳор қиламиз.
Ҳақиқатан ҳам китоб маънавий комиллик манбаидир. Биз бунга танлов давомида яна бир бор амин бўлдик. Шунинг учун ҳам гимназиямизда китобхонлар клубини очишга қарор қилдик. Ишончимиз комилки, устозларимиз бизни қўллаб-қувватлайдилар.
С ЁҚУБОВ, Д. ТОЖИАЛИЕВ,
“Истиқбол” гимназиясининг 10″а” синф ўқувчилари.
«Марғилон ҳақиқати» газетаси, 14.05.1999
[singlepic id=27 w=500 h=500 float=center]