ЕВРОПАНИНГ 10 ТА ЭНГ ЯХШИ ИШ БЕРУВЧИ КОМПАНИЯЛАРИ. «7 мўъжиза». 01.06.2006

– Рейтинг –

ЕВРОПАНИНГ 10 ТА ЭНГ ЯХШИ ИШ БЕРУВЧИ КОМПАНИЯЛАРИ

Европа институтининг экспертлари ЕИнинг 15 та давлатидаги 1000 дан ортиқ корпорациялар фаолиятини ўрганиб чиқиб, ишлаш учун энг қулай бўлган компаниялар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатнинг юқори поғоналаридан ўрин олган компаниялар ўз ходимларига нафақат ишлаш учун, яна яшаш учун ҳам энг яхши шароитларни яратиб берадилар. Иш берувчилар ходимларнинг қўшимча таълим, тиббий эҳтиёжлар, спорт билан шуғулланиш, кўнгилочиш ҳамда баъзи уй тўловлари учун кетадиган ҳаражатларини ҳам тўлаб берадилар. Деярли барча компанияларда вақти вақти билан уйдан туриб ёки мустақил график бўйича ишлаш имконияти мавжуд.

Энг яхши компанияларнинг ишчилари қуйидаги уч хислатни ўзида жамлаши керак: ўз жамоасига кучли ишонч, ўз ишига муҳаббат, ўз иши ва жамоадошларидан қониқиш.

Тадқиқот натижаларига кўра, Европада яхши иш топиш учун катта танлов мавжуд: энг яхши 100 та компаниядан 51 тасида ишчилар сони 250 нафарни ташкил этса, 33 тасида 250 нафардан 1000 нафаргача, 16 тасида эса 1000 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади.

Энг яхши иш берувчи соҳалар: ишлаб чиқариш (27 компания), информацион технология саноати ва телекоммуникация (15 компания), молия ва суғурта (14 компания), консалтинг (14 компания), биотехнология ва фармацевтика (13 компания).

Европанинг 10 та энг яхши иш берувчи компаниялари рўйхати билан танишинг:

Colgate Palmolive (Греция)

Бу компания ишчиларига хавас қилмасдан иложимиз йўқ. Компания ўз ишчиларининг барча муаммоларини ҳал қилиб беради: уларга иш ва уй шароитида улкан қулайликлар яратган. Ишчилар «одамлар учун қайғуриш»нинг барча хусусиятларини ўзларида ҳис эта оладилар.

Барча ходимлар узоқ муддатли меҳнат таътили ҳамда дам олиш учун йўлланмалар олишга ҳақлилар. Шунингдек, ишнинг маълум қисмини уй шароитида бажаришга ҳам рухсат берилган. Янги фарзанд кўрган ишчилар учун эса икки йиллик таътил берилади ва шу муддат давомида компания уларнинг барча иқтисодий эҳтиёжларини қондиради.

Байрам арафасида компания ўз ходимларига совғалар улашади (масалан, DVD-плеер ёки уяли телефон). Янги йил арафасида эса иш берувчи ходимларга жуда катта байрам дастурхонини ташкил этади.

Ҳар бир ходим учун индивудуал таълим ташкил этилган. Бундай тренинг ва машғулотларда малака ошириш ҳам компания ҳисобидан амалга оширилади. Ходимларнинг фарзандларини ўқитиш учун ҳам компания ёрдамини аямайди. Иш жойининг ўзида кийимингизни кимёвий тозалашга беришингиз, банк амалиётини амалга оширишингиз, туристик саёхатларга йўлланма олишингиз мумкин.

Ойлик иш ҳақи ва пенциялар ҳам ўртача миқдордан анча юқоридир.

Мана шундай шароитлар эвазига иш унумдорлиги ҳам юқори. Ишчиларнинг 40 фоизи 15 йилдан бери шу компанияда ишлаётгани ҳам фикримизга далилдир.

Bain & company (Бельгия, Буюк Британия)

Компаниянинг ишчилар билан муносабатда ўзига хос жиҳати ғоялар алмашинувининг йўлга қўйилганлигидир. Ҳар икки ҳафтада барча ишчилар ва раҳбарлар иштирокида катта банкет ташкил этилиб, унда ҳар бир ходимга сўз берилади. Фикр алмашинуви жараёнида ҳар бир хизматчи ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

Ишчиларга қулай бўлиши учун компанияда махсус тиббий клиника ташкил этилган. Ҳар бир офисда спортзал мавжуд. Шунингдек компания ишчиларга сартарошхона ва массаж хизматларини бепул ташкил этган. Тренинг ва ўқув машғулотлари мунтазам ўтказиб турилади.

Бошқа компанияларнинг ўзига жиҳатлари:

Coffinimmo (Бельгия)

Янги ишга кирган ходимни рағбатлантириш учун саёҳатларга жўнатилади.

ConSol* software (Германия)

Компания директорлар кенгашида навбати билан иккитадан оддий ишчи иштирок этади ва йиллик даромадга шерик бўлади.

DePuy (Ирландия)

Компания ходимлари ташкилотнинг онлайн-университетида ўзлари хоҳлаган 300 дан ортиқ курсларда бепул таълим олишлари мумкин.

Microsoft (Финландия, Франция, Италия, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Швеция, Буюк Британия)

Португалияда компаниянинг барча ишчилари ўзларига белгиланган вазифани уйда бажаришлари мумкин. Норвегияда ишчилар мамлакатнинг энг юқори еттита чўққисига чиқиш учун компаниядан бепул йўлланмани қўлга киритишлари мумкин.

АбдулАзиз тайёрлади.

«7 мўъжиза» газетаси, 01.06.2006

[singlepic id=46 w=500 h=500 float=center]

One thought on “ЕВРОПАНИНГ 10 ТА ЭНГ ЯХШИ ИШ БЕРУВЧИ КОМПАНИЯЛАРИ. «7 мўъжиза». 01.06.2006

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *