– Ҳикмат –
ЎЗИНГНИ КЕЧИРГАНИНГ КАБИ…
• Дарахт қанчалик юксак бўлса бўлсин, барибир япроқлари яна ерга тўкилади.
• Бошқаларга таъна қилгандек ўзингга таъна қил, ўзингни кечирганинг каби бошқаларни ҳам кечир.
• Муваффақиятсизлик инсонга кўп нарсалар ўргатади.
• Бир онлик ғазабингни боссанг, юз кун ҳотиржам яшайсан.
Хитой мақоллари
• Йиқилмоқ айб эмас, йиқилиб қолмоқ айб.
• Қадаҳ ичига денгизга ғарқ бўлганлардан кўп киши ғарқ бўлади.
Немис мақоллари
• Айбига иқрор бўлганни авф эт.
• Йигит урушда, дўст дардда, комил инсон ғазаби келганда маълум бўлади.
Араб мақоллари
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ таржима қилди.
«Hurriyat» газетаси, 28.11.2007