– Рекордлар –
ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИДАН
ЭНГ УЗОҚ ДАВОМ ЭТГАН ДАРС
Венгриянинг Печ шаҳридаги Клара Леова номидаги ўрта мактабда бўлиб ўтан венгр тили ва адабиёти дарси 24 соатга чўзилди. Ўқитувчи Шаболч Залай 34 ўқувчига 18 июндан 19 июнгача (1999 йил) бўлган муддатда таълим бериб чарчамади ҳам.
ЭСКАЛАТОРДА РЕКОРД
Шри Ланкалик Аруланантам Сареш Яким Барвуддаги (Австралия) “Уэстфилд” савдо марказидаги эскалаторга 145 соату 57 минут давомида чиқиб тушган. Унинг 25 майда бошланган “саёҳат”и 31 майда (1998 йил) ниҳоясига етган ва у 225,4 км масофа забт этган.
ЭНГ КЎП ИЛОН “ЎПИШ”
АҚШлик Гордон Кейтс навбати билан дунёнинг энг заҳарли 11 илонида “бўса олди” (1999 йил 25 сентябрь). У 10 та кўзойнакли илон битта 5,57 метрли қирол илонни “ўпиш”дан ҳам қўрқмади.
ҲАВОДА ЖАҲОН БЎЙЛАБ ЭНГ ТЕЗ САЎҲАТ
FAI (Халқаро аэронавтлар федерацияси) талаблари асосида энг тез учиш мусобақаси 1995 йил 15-16 августда ўтказилган ва 31 соат, 27минут, 49 секунд давом этди. Унда Франциянинг “Конкорд” самолёти рекордни қўлга киритди. “АҒ1995” самолёти Кеннеди аэропортидан (Нью-Йорк, АҚШ) кўтарилиб, ғарб томон Тулуза, Дубай, Бангкок, Гуам, Гонолулу ва Акапулько орқали учган.
ЭНГ ҚИММАТ УЙ
1997 йилнинг 12 май куни машҳур сиёсий маслаҳатчи Эрик Хотунгнинг Гонконгдаги уйи 101 909 312 долларга ўзини танитишни истамаган бойвуччага сотилди.
ЭНГ ЙИРИК ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ КОМПАНИЯСИ
Токиода жойлашган “Nippоn Telegraf and Telephone Corporation” (NTT) дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси саналади. 2000 йилда компанияга 979 56 млн. доллар кириб, шундан 2821 млн. доллар соф фойда қолган.
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ тайёрлади.
«Ma’rifat» gazetasi, 26.07.2003
[singlepic id=52 w=500 h=500 float=center]