ОАВда РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР. «Ma’rifat». 25.02.2004

Trening –

ОАВда РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

20-21 февраль кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетида БМТнинг коммуникацияни ривожлантириш халқаро дастури асосида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Ахборот манбаи Маркази ва ЎзДЖТУ ҳамкорлигида “Оммавий ахборот воситаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзуида тренинг-курс бўлиб ўтди.

Унда республика журналистлари интернетда веб-саҳифа яратиш, рақамли видео, аудио ва фото материаллардан фойдаланиш технологияси билан яқиндан таништирилди ва бевосита амалий машғулотлар мультимедиа ва компьютер технологияси асосида тушунтирилиб борилди. Тренерлар Ф. Мўминов ва С. Жабборовлар интернетнинг журналистлар учун ахборот манбаи сифатидаги аҳамиятини ўз маърузаларида ифодалаб беришган бўлса, ЮНЕСКОнинг ахборот технологиялари бўйича тренинг маркази катта мутахасисси Д.Алимов бевосита интернетда веб-саҳифалар яратиш ва жойлаштириш технологиясини амалиётда кўрсатиб берди.

— Замонавий журналистикани рақамли фото, аудио ва видео материалларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозирда ривожланган мамлакатларда 4-5 киши бажарадиган вазифани битта журналист уддаламоқда. Албатта, унинг қўлида рақамли видео ва фотокамера, компьютер бўлади ва ушбу технологиялар билан журналист исталган информацияни жаҳонннинг хоҳлаган нуктасига узатиши мумкин, — дейди Ахборот манбаи Маркази «MRCTashkent» директори Шерзод Эргашев. Тренер ҳозиргина олинган тасвирларни энг замонавий видео ва компьютер технологияси асосида иштирокчилар билан биргаликда монтаж қилиб, кичик репортаж кўринишига келтириб берди.

Тренинг машғулотлари сўнгида икки кун давомида амалга оширилган ишлар асосида мультимедиа-қомус ишлаб чиқилди. Унинг таркибига тренинг-курс ва иштирокчилар ҳақида маълумот, видео-фото репортаж, сайт ҳамда фойдаланилган компьютер дастурлари ўрнатмалари киритилди. Мультимедиа-қомус дискларга кўчирилиб, сертификат билан биргаликда иштирокчиларга топширилди.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ,

«Ma’rifat» мухбири

«Ma’rifat» газетаси, 25.02.2004.

[singlepic id=34 w=500 h=500 float=center]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *