Мустақиллик йиллари ўтмиш саҳифаларига 20 йиллик тарих ўлароқ қўшилмоқда. Қуйида юртимизнинг ана шу жажжи тарих китоби қатларига муҳрланган ёрқин саҳифалар билан танишинг.
1991 йил
31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябрь — Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.
18 ноябрь. Олий Кенгашнинг VIII сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланди.
29 декабрь. Республиканинг давлат мустақиллиги масаласи бўйича Референдум ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. Ислом Абдуғаниевич Каримов президент этиб сайланди.
1992 йил
30 январь. Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши (EХҲК) бўйича Прагада бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг мажлисида Ўзбекистон ушбу Халқаро ташкилотга қабул қилинди.
10 март. Брюсселда Шимолий Атлантика ҳамкорлиги Кенгаши (ШАҲК)нинг фавқулодда мажлисида Ўзбекистон Республикаси шу ташкилот аъзолигига қабул қилинди.
16 март. Тошкентда мустақил Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг биринчи элчихонаси — АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси очилди.
16 апрель. Ўзбекистоннинг биринчи йўловчи авиалайнери Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги халқаро аэропортига қўнди. Бу Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги мунтазам ҳаво йўлларининг бошланиши бўлди.
30 апрель. Ўзбекистон Республикаси Европа Тикланиш ва тараққиёт банки аъзоси бўлди.
2 июль. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонунини эълон қилинди.
24 август. Тошкентда Жанубий Кореянинг “ДEУ” корпорацияси ва Ўзбекистон Давлат концерни “Автоқишхўжмаш” ўртасида Андижон вилоятининг Асака шаҳрида йилига 180 минг автомобиль ишлаб чиқарадиган автомобиль заводини қуриш тўғрисида шартнома имзоланди.
9 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ХI Сессиясида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун — 8 декабрни умумхалқ байрами деб эълон қилиш тўғрисида”ги Қонунлари эълон қилинди.
1993 йил
12 сентябрь. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши ХIII сессиясида қабул қилинган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди.
26-28 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Сентябр. Тошкентда Ўзбекистон тарихида биринчи бор Халқаро Валюта фондининг доимий ваколатхонаси очилди.
Сентябр. Ўзбекистон Халқаро Молия корпоратсияси (ХМК) аъзоли-гига қабул қилинди.
1994 йил
25 февраль. Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси, фристайл бўйича Жаҳон чемпиони ва кубоги соҳиби Лина Черязева Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида чемпион бўлганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Қишки олимпиадалар тарихида биринчи марта чемпион шарафига мустақил Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради.
16 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида” Фармон чиқарди. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўм республика ҳудудларида 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган метал тангалар ҳолида нақд пул муомалага чиқарилди.
1 сентябрь. Боннда (ГФР) Ўзбекистон Республикасининг Европада биринчи элчихонаси очилди.
5 октябрь. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида Конституциявий Қонун қабул қилинди.
19 декабрь. Тошкентда ЮНИСEФ билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ўзбекистоннинг БМТнинг ривожланаётган давлатларга ёрдам кўрсатадиган Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)га аъзо бўлиб киришини назарда тутадиган Битим имзоланди.
1995 йил
23-24 февраль. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг I сессияси бўлиб ўтди.
26 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш масаласига бағишланган Умумхалқ референдуми бўлиб ўтди.
25 май. Мурунтовда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида барпо этилган “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонаси очилди. Бу корхона ҳар куни 37 тонналик тупроқ қатламларини қайта ишлаб, улардан жаҳон андозалари даражасидаги олтин ва кумуш олади.
1996 йил
19 январь. “Таймс” (Буюк Британия) газетасининг тўлалигича Ўзбекистонга бағишланган 40 саҳифалик иловаси босилиб чиқди.
25 март. Андижон вилоятининг Асака шаҳрида “Дамас” микроавтобусларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.
16 апрель. Профессионал бокс тарихида илк бор Ўзбекистон вакили — тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар эълон қилинди. У Германиянинг Гамбург шаҳрида пуэрториколик машҳур боксчи Антонио Риверни 12-раундда нокаут қилди.
23-28 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШга ташриф буюрди. 25 июнда бу ерда мустақил Ўзбекистон Президентининг АҚШ Президенти Бил Клинтон билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.
25 июнь. “ЎзДEУавто” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасида “Нексия” автомобили ишлаб чиқарадиган линия ишга туширилди.
1997 йил
13 январь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Истеъдодли ёшларнинг чет элларга бориб ўқишини қўллаб-қувватлиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умид” жамғармасини ташкил этиш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида” Қарор қабул қилди.
19 октябрь. Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
20 октябрь. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
1998 йил
5 февраль. Американинг “Шаттл-Эндевер” космик кемаси парвози муваффақиятли якунланди ва унда Америка астронавтлари билан бирга ўзбек космонавти Солижон Шарипов ҳам иштирок этди.
22 май. Ўзбек алпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражапов Жомолунгму (Эверест) тоғининг энг баланд чўққисини забт этиб, у ерда Ўзбекистон байроғини ўрнатди.
23 октябрь. Самарқандда буюк мутафаккир Имом ал-Бухорийнинг 1225 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида Челак туманининг Хартанг қишлоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуининг очилиш маросими бўлди.
24 октябрь. Фарғонада Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
1999 йил
1 февраль. “Кураш” Халқаро ассоциацияси очилди.
5 ноябрь. Урганчда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига бағишланган катта тантаналар бўлиб ўтди.
1 декабрь. Тошкентда “КабулЎзбек К” Ўзбекистон-Жанубий Корея тўқимачилик қўшма корхонаси ишлаб чиқариш мажмуининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
2000 йил
9 январь. Ислом Абдуғаниевич Каримов 2000-2005 йилларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қилиб сайланди.
7 август. Пекинда биринчи Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси — “Ўзбек ярмаркаси” очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
29 август. “Тошкент — Ўш” автомобиль йўлида Қамчиқ ва Резак довонларида ерости тунеллари очилди.
16 ноябрь. Марғилонда буюк мутафаккир, Ислом фикҳининг асосчиларидан бири, шайхулислом Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
17 ноябрь. Самарқандда ислом фанининг машҳур даҳоси Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг 1130 йиллик юбилейи республика жамоатчилиги вакиллари, турли хорижий мамалакатлардан келган меҳмонлар иштирокида кенг миқёсда нишонланди.
2001 йил
14 июнь. Ўзбекистон Республикаси “Шанхай форуми”га аъзо бўлди.
Июн. “ЎзДEУавто” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасида “Матиз” автомобили ишлаб чиқарадиган линия ишга туширилди.
20 декабрь. Қашқадарёда Шўртан газ-кимё мажмуининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди.
2002 йил
2 апрель. Термизда ушбу шаҳарнинг 2500 йиллигига бағишланган юбилей тантаналари бўлиб ўтди.
18 октябрь. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Кофи Аннан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Шуни таъкидлаш керакки, бу дунёдаги энг нуфузли халқаро ташкилот раҳбарининг Ўзбекистонга ва умуман Марказий Осиё давлатларига биринчи ташрифи бўлди.
1 ноябрь. Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланди.
2003 йил
12 сентябрь. Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланди.
27 ноябрь. Ғиждувоний ва Нақшбанд зиёратгоҳларида юбилей тантаналари ўтказилди.
2004 йил
13 июль. Рустам Қосимжонов шахмат бўйича Жаҳон чемпиони бўлди.
2005 йил
14 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Андижон шаҳрида содир бўлган воқеалар муносабати билан Тошкентда мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди.
2006 йил
24 январь. Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар раҳбарлари Давлатлараро кенгашининг Санкт-Петербург саммитида Ўзбекистон Республикаси мазкур ташкилотга расман аъзо бўлди.
2007 йил
14 август. Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилотининг (ISESCO) Тошкентни 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида “Ўзбекистоннинг ислом цивилизатсияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилди.
24 август. “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” янги темир йўли ишга туширилди.
25 август. Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи нишонланди.
7 сентябр. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
21 ноябрь. Туркиянинг Анталия шаҳрида футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси чемпион бўлди.
2008 йил
16 январь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтди.
18 декабрь. Ўзбекистонда “Женерал Моторс” корпорацияси билан ҳамкорликда двигателлар ишлаб чиқарадиган “General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилди.
2009 йил
1 сентябрь. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди. 2200 йиллик юбилейи муносабати билан Тошкент шаҳри «Мустақиллик» ордени билан мукофотланди.
2010 йил
27 май. Гарварддаги халқаро Кичик сайёралар маркази ўзбекистонлик олимлар томонидан очилган кичик сайёра — «Самарқанд»ни 70135-сонли сиркулярида қайд этди.
25 август. “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси “Ўзекспомарказ”да Андижон вилоятининг Асака заводида ишлаб чиқарилган янги Chevrolet Spark автомобилини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди.
20 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
20 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг “Женерал Моторс” корпорацияси раисининг ўринбосари Томас Стивенсни, “Сикорски Эйркрафт” компанияси президенти Жеффри Пинони ва “Хонейвелл” корпорацияси раиси ва ижрочи директори Девид Коутни қабул қилди.
25 октябрь. Аргентинанинг Креспо шаҳрида футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ногирон-ампутант футболчилар терма жамоаси иккинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
2 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қабул қилди.
2011 йил
Январь. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 28 миллиондан ошди.
24 февраль. АҚШда биринчи ўзбек тилидаги даврий нашр – “Ватандош” газетасининг нишона сони чоп этилди.
4 июль. Мексикада ўтказилган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи марта муваффақиятли иштирок этиб, мусобақа чорак финалигача етиб келишди.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛЛАРНИНГ НОМЛАНИШИ
1991 — Алишер Навоий йили
1992 — Ҳамширалар йили
1993 — Аҳмад Яссавий йили
1994 — Мирзо Улуғбек йили
1995 — Ибн Сино йили
1996 — Амир Темур йили
1997 — Инсон манфаатлари йили
1998 — Оила йили
1999 — Аёллар йили
2000 — Соғлом авлод йили
2001 — Оналар ва болалар йили
2002 — Қарияларни қадрлаш йили
2003 — Обод маҳалла йили
2004 — Меҳр-мурувват йили
2005 — Сиҳат-саломатлик йили
2006 — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2007 — Ижтимоий ҳимоя йили
2008 — Ёшлар йили
2009 — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2010 — Баркамол авлод йили
2011 — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
“Vatandosh” газетаси, 01.09.2011