Велосипед

Тошкент — велосипедчилар учун хавфли шаҳар

Автомобил қулай транспорт воситаси. Вақтни тежайди, масофани қисқартиради. Қулайлик-ку яхши, лекин жонимизу саломатлигимизга етказаётган хавфи ҳам беҳисоб. Глобал исиш, табиат ифлосланиши, улкан тирбандликларда ҳиссаси катта. Мақбул ечими изланганда, назаримизда, велосипеддан афзалроғи топилмаса керак. Европа аллақачон велотранспорт тарғиботини йўлга қўйиб, зарур инфратузилмалар яратди. Ўзбекистонда ҳам велосипед ҳайдовчилари кам эмас. Лекин бизда улар ҳаракатлана оладиган инфратузилма мавжудми? Велосипедчиларга тегишли йўл белгилари, махсус йўлкўрсаткичлар, Давоми …

Велосипед орзуси

Болалигида ўз велосипеди бўлишини орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Айниқса, уч ғилдиракдан икки ғилдиракка ўтиш жараёнлари анча ҳаяжонли ва унутилмас бўлади. Икки ғилдиракли велосипедда учишни қўшнимизнинг велосипедида ўрганганман. Бир неча марта йиқилиб, тирсак, тиззаларим шилингани ҳамон эсимда. 90-йилларнинг иқтисодий инқирози барча оилаларга таъсир қилган. Вазиятни кўриб, дадамга “велосипед олиб беринг” деёлмасдим. Ҳар-ҳар замонда қўшнилар ва танишларнинг велосипедини ҳайдаб турардим. Давоми …