Shohimardon

Шоҳимардон манзаралари (видео)

Фарғона вилоятининг сўлим гўшаларидан бири Шоҳимардон қишлоғи манзаралари. Шоҳимардон саёҳатномаси Шоҳимардон саёҳати. 1-қисм. Танишув Шоҳимардон саёҳати. 2-қисм. Гавжум қадамжолар Шоҳимардон саёҳати. 3-қисм. Жума кунида Шоҳимардон саёҳати. 4-қисм. Миллий ўйинлар намойиши  

Шоҳимардон саёҳати. 3-қисм. Жума кунида

Қишлоқда битта жомеъ масжиди мавжуд бўлиб, унинг қурилиши 2007 йилдан (1426 ҳижрий йил, Рамазон ойи) бошланган. Айни пайтда ички пардозлаш ишлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳолининг айтишича, масжид мажмуасини “қўқонлик ҳазрат” қурдирган экан. Масжид 3 қаватдан иборат, минораси ва ёнидаги хонақоҳ билан эски масжид биноси ўрнида қад кўтарган. Тоғ ёнбағрида қад кўтарган мажмуа архитектураси ноанъанавий бўлиб, водийда бу типдаги бошқа меъморчилик Давоми …

Шоҳимардон саёҳати. 2-қисм. Гавжум қадамжолар

Гавжум қадамжолар Шоҳимардон марказидан узоқроқда бўлган, асосан машинада бориб кўриладиган масканлар: Ёрдон – Шоҳимардоннинг ғарб тарафида, қишлоқ марказидан 5 километр узоқликда жойлашган.  Шоҳимардон марказидан бу ерга қатновчи таксилар ҳар бир пассажир учун 500 сўмдан ҳақ олишади. Ёрдон қишлоғи ўзининг арчалари, сойлари, қизилтошли тоғлари билан машҳур. Одатда, саёҳатчилар Ёрдонга Оқсувнинг кенгайган қисмини, юқоридан тушувчи бошқа сойнинг Оқсув билан қўшилиш жойидаги шаршарани Давоми …

Шоҳимардон саёҳати. 1-қисм. Танишув

Бундан юз йиллар аввал шоир Муқимий Қўқондан Шоҳимардонга саёҳат қилар экан, ўзи кунлар юриб ўтган қишлоқлари ҳақида ҳикояларини ҳажвий усулда назм этган эди. Менинг назмга ҳам, ҳажвга ҳам уқувим йўқ. ХХI аср Шоҳимардонида кўрган-кечирганларимни янги замон усулида тақдим этгим келди. Шоҳимардон қишлоғи ҳақида Шоҳимардон – Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги қишлоқ. Ҳамма тарафи Қирғизистон билан чегарадош Ўзбекистон ҳудуди. Аҳолиси 5000 кишидан Давоми …