Бундан юз йиллар аввал шоир Муқимий Қўқондан Шоҳимардонга саёҳат қилар экан, ўзи кунлар юриб ўтган қишлоқлари ҳақида ҳикояларини ҳажвий усулда назм этган эди. Менинг назмга ҳам, ҳажвга ҳам уқувим йўқ. ХХI аср Шоҳимардонида кўрган-кечирганларимни янги замон усулида тақдим этгим келди.
Шоҳимардон қишлоғи ҳақида
Шоҳимардон – Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги қишлоқ. Ҳамма тарафи Қирғизистон билан чегарадош Ўзбекистон ҳудуди. Аҳолиси 5000 кишидан зиёдроқ. Тўрттала тарафи ҳам тоғлардан иборат. Ҳудудидан Оқсув ва Кўксув сойлари оқиб ўтади. Бу сойлар Шоҳимардон қишлоғи марказида бирлашиб, Оқсув номи билан Қирғизистон ҳудуди орқали Водил қишлоғига етиб, Марғилонсой номи билан Марғилон шаҳри ва ундан кейинги қишлоқларгача етиб боради.
Шоҳимардон Оққия, Ёрдон қишлоқлари орасида жойлашган. Шу ерда тошбўрон қилинган Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий хотирасига совет йилларида Ҳамзаобод деб аталиб келинган. Кейинчалик унинг тарихий номи қайтарилган.
Ҳазрати Али ва Шоҳимардон
Шоҳимардон атамасининг келиб чиқиши мардлар шоҳи, тўртинчи халифа ҳазрати Али билан боғлиқ. Маҳаллий ривоятларга кўра, ҳазрати Алининг қабри тўрт томони тоғ билан ўралган, икки дарё туташган жойда эмиш. Дунёда бундай географик жой ва зиёратгоҳлар кўп. Шоҳимардон шулардан биридир. Лекин бу афсоналар илмий жиҳатдан исботланмаган. Ҳазрати Алининг қабри Ироқнинг Куфа шаҳридадир, у зот ҳеч қачон Фарғона водийсига келмаган. Қишлоқ марказида Ҳазрати Алининг рамзий мақбараси бўлиб, маҳаллий аҳоли ичида унга Шердаргоҳ пирим дея эътиқод қиладиганлар кўп топилади. Қишлоқ ва унинг атрофидаги географик манзилларда ҳам ҳазрати Али билан боғлиқ бирқанча афсоналар учрайди.
Шоҳимардон аҳолисининг аксарияти ўзларини хўжалар – ҳазрати Али авлодлари деб ҳисоблайдилар. Қишлоқ аҳолиси асосан сервис (қишлоққа келган меҳмонларга хизмат кўрсатиш) ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. Тепароқ жойдаги аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Эркакларнинг кўп қисми Россия ва бошқа давлатларда ишлаб келади.
Фарғона Швейцарияси
Шоҳимардон – Фарғона вилоятининг энг машҳур курорт маскани. У ерга бир мавсумда 200 000 дан ортиқ дам олувчи ташриф буюради. Бу кўрсаткич совет йилларида 5-6 баравар кўп бўлганлигини эътироф этиш лозим. Иқтисодий шароит, чегара билан боғлиқ муаммолар туфайли дам олувчилар ва туристлар сони камайиб кетган. Айни пайтда мавжуд санаторий, болалар лагерлари бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда ёки аҳолига уй-жой сифатида бўлиб берилган.
Шоҳимардон томон йўл
Шоҳимардонга бориш учун Марғилон, Фарғона, Қўқон шаҳарларидан доимий маршрутлар йўлга қўйилган. Марғилон шаҳридан автобус 5000 сўм, “Дамас” 7000 сўм, “Нексия” 8000 сўмдан. Фарғона шаҳридан ҳам деярли шу нархда. Ушбу нархлар йўлнинг ҳолати, чегара назорати муаммолари ва бошқа сабабларга кўра яна кўтарилиши мумкин. Марғилон ва Шоҳимардон ораси 80 кмга яқиндир.
Саёҳатга неча кунга боришингизни режалаштириб, аввало паспортингиздаги муаммоларни ҳал қилиб олинг. Паспорт муддати ўтмаганлиги, прописка ва юмалоқ муҳрнинг мавжудлиги, аввал ҳам чегара ҳудудидан ўтган бўлсангиз, кириш ва чиқиш муҳрларининг босилганлигини текширинг. Айнан шу муаммолар сабаб сизни чегара зонасидан ўтказмасликлари мумкин. 1-2 кунлик озиқ-овқатингиз ва харажатни шаҳарнинг ўзида тайёрлаб олинг. Чунки у ерда нархлар шаҳардагидан 1,5-2 баравар қимматдир. Иссиқ уст кийим олишни ҳам унутманг. Кечалари тоғда жуда совуқ бўлади.
Енгил машинага ўтирсангиз, ярим соатга қолмай сизни Қирғизистон чегарасидаги Водил постига элтиб қўйишади. Айнан шу ердан қоғозвозлик, асаббузарлик бошланади. Чегара постига яқинлашишингиз билан узундан-узоқ автомашиналар тирбандлигига кўзингиз тушади. Булар паспорт назоратини кутиб турган уловлар. Агар сиз профессионал ҳайдовчи бўлмасангиз, машинангизни навбатга қўйинг ва аста-секин ҳаракатланинг. Йўловчилар эса вақтдан ютиш мақсадида паспорт назорати томон бориб, навбат олаверсинлар. Вояга етмаганларнинг эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари бўлиши шарт.
Паспорт назоратига ўтиш қисмида оддий аскар қўполлик билан паспортларни текшириб ўтказади. Агар ёнингиздаги вояга етмаган фуқаро сизнинг ўз фарзандингиз бўлмаса, у ҳолда яна муаммо келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун аввалдан унинг ота-онасидан розилик хати олишингиз мақсадга мувофиқ. Кейинги постдаги турнақатор навбатдан сўнг, асаби бузуқ сержант сизга чиқиш муҳрини қўйиб беради. Буни қандай тез олишингиз ўзингизга ва ёнингиздагиларга боғлиқ. Чунки сержантнинг кайфияти доим ўзгариб туради. Сабрли бўлинг, юрагингизни кенг қилинг. Бу ҳали бошланиши.
Агар ҳужжатларингизда муаммо бўлса, уни ўзингизча аскар ёхуд сержантлар билан гаплашиб ҳал қилишга уринманг. Бу ҳол кўпинча бефойда кетади. Агар сизни олиб келган ҳайдовчи бу ерларнинг пири бўлса, муаммони 2-3 минг билан ўзи ҳал қилиши мумкин. У ҳам бўлмаса, ўша ерда турган қирғиз ҳайдовчилари жонингизга оро киради. Улар 5-10 минг билан сизни чегара ҳудудидан олиб чиқиши мумкин. Албатта бунинг учун сизни Водилгача олиб келган ҳайдовчига ҳам ҳақ тўлашингиз лозим.
Қизил таёқ остидаги ҳақиқат
Бу ёғи 20 километрлик Қирғизистон ҳудуди. Истайсизми-йўқми уларнинг антиқа қонун-қоидаларига бўйсунишга мажбурсиз. Қирғизистон чегара нозирлари узоқ кутдиришмайди. Ҳайдовчи бериб чиққан ҳақ сизнинг йўлингизни яқинлаштиради. Чегарадан ўтиб, Қадамжой шаҳри бўйлаб, саёҳатни давом эттирамиз. Чегарадан 1 километр ҳам ўтмай, қирғиз давлат автомобил назорати ходими сизни албатта тўхтатади. Чунки Ўзбекистонга тегишли машинанинг қаерга кетаётгани уларга маълум. Ҳайдовчи тушиб, “кўнглидан атагани” 2000 сўмни милиционерга тақдим этади. У ҳам кайфиятига қараб, ҳайдовчининг тортиғини қабул қилади, акс ҳолда бечора ҳайдовчи юзига отиб юборилган ақчаларини ердан териб олиш билан бирга, унга яна 1000 сўм қўшишга мажбур бўлади.
Милиционернинг “ак жўл”идан кейин яна йўлга тушамиз. Орқа ўриндиқда сиз “ҳа, бўлди, энди тўхтатмаса керак” деган ўйда кетаверасиз. Шу ўй билан яна озгина юришингиз билан милитционернинг қизил таёғига кўзингиз тушиб, асабингиз ўйнаб, ҳароратингиз оша бошлайди. Бу сафар ҳам ҳайдовчи ўз вазифасини бажаради.
Қирғиз “ГАИшник”ларининг маълум ставкаси йўқ. Бу сизнинг абжирлигингиз, профессионаллигингиз, машинангиз русуми ва қисман лавозимингизга боғлиқ. Агар машина ўзингизники бўлиб, унинг устига авторусум ҳам аристократларники бўлса, тўланадиган бадал ҳам аристократларча бўлади. Агар машинангизда бирон муаммо бўлмаса, йўл қоидаларини бузмаган бўлсангиз қандай қилиб улар сиздан бадал сўрайди, деган савол туғилиши мумкин. Улар албатта камчилик топадилар. Аввал ҳужжатлар текширилади, сўнг автомашинанинг ҳужжатлари, ундан ҳам камчилик чиқмаса, йўловчиларнинг ҳужжатлари, камчилик йўқ бўлса, унда орқа ўриндиқдаги хавфсизлик камарлари тақилганини текширишади, у ҳам тақилган бўлса, аптечка ва унда бўлиши шарт бўлган дори воситалари ва қурилмалар текширилади. У ҳам мукаммал бўлса, машинангизда ўт ўчириш мосламаси бор-йўқлигини талаб қилишади. Бу амалиёт атайдан чўзилиб, ярим-бир соат давом этади. Натижада сиз албатта енгиласиз…
Учинчи ГАИ “пост”идан сўнг ҳайдовчи пешонасини тириштирганча сигарета тутата бошлайди. Индолмайсиз, унинг ҳолатини кўриб турибсиз, ўзи ҳам индамай қолади, бечора. Машинадан атрофга назар солиб кетаркансиз, бахтли ҳаёт уфуриб турган плакатларга, гоҳ Путин, гоҳ Медведев, Назарбоев билан шодон сўрашиб турган ўртоқ Бакиев тасвири туширилган баннерларга кўзингиз тушади.
Бешинчи “пост”дан сўнг чегара ҳудудига яқинлашасиз. Эсон-омон икки давлат чегарачиларидан ўтиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига кирар экансиз, беихтиёр, “худога шукур-эй” деб юборасиз. Оққия постидан 3-4 километр сўнг, Шоҳимардон қишлоғи марказига етиб борасиз…
Меҳмонларга бошпана
Энди сиз вақтинчалик дам олиш учун жой топишингиз керак. Шароити, жойлашган ўрнига қараб бошпаналар кунига 3 мингдан 15-20 минггача боради. Одатда бундай бошпаналар, аҳоли хонадонлари ёхуд дачалар бўлади. Дачаларнинг кўп қисми сой ёқасида жойлашган. Бошпанадан сиз ётоқ учун жой, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ ва бошқа ашёларни ижарага олишингиз мумкин. Кўп дачаларга тушишдан эҳтиёт бўлиш керак. Аввал шароитни текшириб, сўнг жойлашиш мақсадга мувофиқ. Чунки кўп жойларда санитария-гигиена қоидаларига кам амал қилишади. Энг қулайи, юқорироқдаги шинам хонадонлардан ижарага олишдир.
Хонадонларда дам олиш учун келган ижарачиларга ҳақиқий меҳмонлардек муомала қилишади. Ўзаро суҳбатларида ҳам уйларига келган ижарачиларга қандайдир келгинди эмас, “меҳмонлар келишди” деб гапиришади. Меҳмонлар ўзлари олиб келган маҳсулотлардан у ерда хоҳлаган таомларини пишириб ейишлари мумкин. Агар меҳмонлар овқат қилишмаса, хонадон эгаси албатта ўзи қилган таомидан уларга илинади. Кўпинча меҳмонлар ва хонадон эгалари ўзаро дўст-биродар бўлиб кетишади. Кейинги йили эса ўша меҳмон албатта шу хонадонга тушади.
Шоҳимардон саёҳати. 1-қисм. Танишув
Шоҳимардон саёҳати. 2-қисм. Гавжум қадамжолар
Шоҳимардон саёҳати. 3-қисм. Жума кунида
Шоҳимардон саёҳати. 4-қисм. Миллий ўйинлар намойиши
Шоҳимардон манзаралари (видео)
İnsholloh bir kun borish nasib qilib qolar. Vatandaligimizda ota-onamiz ishdan ortinib bizni olib borisholmadi. Lekin doim Shohimardonga qarshi bolaligimdan beri boshqacha muhabbat bo’lgan. Vatanga borganimda o’rtoqlarimni ziyorat qilish bahonasida Qo’qon, Farg’onagacha bordim, Shohimardon uzoqmi hali, deb so’radim, hali uzoq singlim, bitta o’ziz boradigan oson joy emas, deb javob berishdi. Abdulazizni yozganlaridan ham bir o’zim boradigan joy emasligini tushindim:) Asosan Qirg’iziston chegarasi falon:)
Tog’lar tog’lar, rahmatli Ohun akamiz bekorga “Shohimardon tog’lariga chiqdim bolajon, deb mashhur bo’lmagan ekanlar:) Alloh ularni ham rahmat qilsin.
Assalomu alaykum!
Rasmlar va izohlar uchun tashakkure, AbdulAziz.
Ancha yillardan beri qo’msaganim yerlkarga borib kelganday bo’ldim.
Shohimardon, mo’jiza joylar. Qancha borsang ham, ko’rsang ham ko’rging kelaveradi.
ASSALOMU ALAYKUM WR WB
Hazrat Ali k.v.ning ko’fada vafot etgani va ko’fada dafn etilgani aniq. Lekin Ummaviylar davrida Hazrati Ali r.z.ning avlodlariga tajovuz haddan oshib kuchayib ketganligi sababli ulamolar Hazrati Ali r.z.ning jasadlarini yashirincha o’zgartirgani va hozirgi vaqtda haqiqiy qabri Afg’onistondagi mozori Sharif qabristonida ekanligi Boburiyzoda Doroshukuhning “Safiynatul-fuzalo” kitobida dalillar bn isbotlangan.
Keyin, juda ko’plab joylarda hazrati Ali r.z bn bog’liq rivoyatlar va joylar bor. Tasavvufda “toyyi makon” yoki “qat’i makon” degan iboralar bor. Ya’ni valiylarning 1 lahzada boshqa 1 uzoq manzilda borib qolishi mumkin. bu avliyoning karomatidandir. Karomatning avliyodan sodir bo’lishligiga ishonish aqoid masalasidandir. Endi ushbu qat’i makon holatini avliyodan sodir bo’lishiga ishonar ekanmiz, nega endi sahobai kirom yana buning ustiga chahoryori izom bo’lgan zotdan ana shunday karomat sodir bo’lishiga ishonmaymiz? Balkim kelgan bo’lsa kelgandir. Undan keyin yurtimizning ko’plab joylarida sahobalar va payg’ambarlar nomi bn yuritiladigan qabristonlar mavjud. Misol tairiqasida Samarqandda hazrati Abu Hurayra r.z. ning nomi bn bogliq qabr mavjud, Surxondaryoning uzun tumanida Oq ostona qabristonida ham Abu Hurayra r.z nomi bn yuritiladigan qabr bor. Yana shunga o’xshash Samarqanddagi Doniyol a.s. nomi bn bog’liq qabr, yoki Payg’ambaroroldagi Zakariyo a.s nomi bn bog’liq qabristonlar ham bor. tarix kitoblaridan ma’lumki Movarunnahrda Qusam ibn Abbos r.z.dan boshqa sahobaning qadami etmagan. Yana Hazrati Abu Hurayra r.z.ning qabri ham madinai munavvaradagi jannatul-baqiy’ qabristonida joylashgan. Yana mazkur bo’lgan ikki payg’ambarning baniy Isroil qavmidan chiqqanligi va ularning falastin hudularida yashganligi ma’lum yana ham ravshanrog’i aynan ana shu ikki payg’ambarning qabrlari ham baytul-maqdis atrofida ekanligi tarix manbalarida mazkurdir.
Endi mana shunday ekan bu zotlarning qabrlari qanday qilib bu erga ham paydo bb qoldi degan savol tug’ilishi tabiiy. Bunga ham mudaqqiq ulamolarimizning kitoblarida qanoatli javoblar bordir. Mana shunday manbalardan biri Amir Muzaffarxonning o’g’li Nosiruddin al-Hanafiyning “Tuhfatuz-zoiriyn” kitobidir. Bu kitobda aytilishicha Amir Temur a.r. ayrim arab diyorlarini egallagan vaqtda bizning diyorlarimiz ham ana shu erlarday muborak bo’lsin deb sahoba va boshqa ulug’ zotlarning qabrlaridan tuproq olib qaysi qabrdan tuproq olgan bo’lsa alohida bir lattaga o’rab ustiga falon zotning qabridan olindi deb yozib qo’yib keyin Samarqandga qaytgach har-har joylarga olib kelgan tuproqni qo’yib ustidan guumbaz ko’tarib ana shu manzilni ana shu zotning nomi bn atab qabriston qilgandir.