Қишлоқда битта жомеъ масжиди мавжуд бўлиб, унинг қурилиши 2007 йилдан (1426 ҳижрий йил, Рамазон ойи) бошланган. Айни пайтда ички пардозлаш ишлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳолининг айтишича, масжид мажмуасини “қўқонлик ҳазрат” қурдирган экан. Масжид 3 қаватдан иборат, минораси ва ёнидаги хонақоҳ билан эски масжид биноси ўрнида қад кўтарган. Тоғ ёнбағрида қад кўтарган мажмуа архитектураси ноанъанавий бўлиб, водийда бу типдаги бошқа меъморчилик обидаси мавжуд эмас.
Масжид кираверишига “Шоҳимардон Ҳазрати Али номли масжид” деб ёзилган бўлса, ичкаридаги хонақоҳ пештоқига “Ҳазрати Али Шердаргоҳ қорихонаси” деб битилган.
Мажмуа архитектурасида шер билан боғлиқ бирқанча элементлар учрайди. Хонақоҳ пештоқида Самарқанддаги Шердор мадрасасини эслатувчи шерлар, шунингдек мажмуанинг ён тарафи юқорисида ер юзи тасвири устида, елкасига “Аллоҳ” лафзи ёзилган шер тасвири мавжуд. Хонақоҳга кириш эшиги ҳам шерни эслатувчи нақш билан безатилган.
Хонақоҳ гумбази пештоқларига пастдан юқорига Фотиҳа сураси, Аллоҳ ва Муҳаммад лафзлари, иймон калимаси, Аллоҳ таолонинг 99 сифати, саҳобалар номлари битилган. Бухоро, Шаҳрисабз усталари ишлаган гумбаз мовий ва тилла ранг билан қоришиб, гўзал геометрик шаклни ҳосил қилган.
Жумъа куни масжидга катта жамоат йиғиларкан. Уларнинг аксарияти дам олиш учун келган меҳмонлардир.
Шоҳимардон саёҳати. 1-қисм. Танишув
Шоҳимардон саёҳати. 2-қисм. Гавжум қадамжолар
Шоҳимардон саёҳати. 3-қисм. Жума кунида
Шоҳимардон саёҳати. 4-қисм. Миллий ўйинлар намойиши
Шоҳимардон манзаралари (видео)
A.alaykum Abdulaziz, qo’lalringiz dard ko’rmasin. Hammasi muhtasham. Ham rasmlar, ham yozuvlar. Vodiyni sayllari juda mashhur rostanam. 80 yilga yaqin mustamlakadan o’zligimizni yo’qotmay chiqishimizda xalqimizning amaliy san’atlarining ham hissasi kattadir. Takror qo’llaringiz, oyoqlaringizga so’g’lik.