Ўзбекистонда интернет журналистика

Ўзбекистонда интернет журналистиканинг пайдо бўлган илк даврда ижод аҳли унга жиддий қарашмаган. Унинг истиқболи мавҳум туюлган. Ўзбекистонда том маънодаги интернет журналистика 2000 йиллар ўрталаридан шакллана бошлаган. Бу албатта техник тараққиёт билан боғлиқ жараён эди. Ўша пайтларда интернет журналистиканинг ўзбек сегментида янгиликлар сайтлари бармоқ билан санарли эди. Уларнинг ярмидан кўпроғи мухолиф сайтлар эди. Ўзбекистонда илк миллий интернет фестивали 2005 йили ўтказилган. Давоми …

Яна «вақтинча прописка»: қачонгача сарсон бўламиз?

Пойтахтнинг «вақтинчалик» фуқаролари учун янгилик: энди «вақтинча прописка» учун туман ОВИРига эмас, ҳудудий шаҳар ички ишлар бўлимларига (ГОМ) мурожаат қилинг! Бугун эрталабдан ижарадаги уйимнинг эгаси, 79 ёшли онахон билан туман хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бордик. «Вақтинча прописка» билан шуғулланадиган ходимлар хонаси ёпиқ. «Стол услуг»дан суриштирсам, энди ҳужжатларни шу вақтгача номини эшитмаганим ГОМга топширасиз деб жавоб беришди. ОВИРнинг ҳар Давоми …

Ким “ҳороми”?

Ислом Каримов вафот этиб, Шавкат Мирзиёевнинг сайлов кампанияси бошланган, “порталга ёзиш” “мода бўлган” пайтлар эди. Марғилонда эдим. “Бош Вазир Фарғонага ана келади, мана келади” деган гаплар юрарди. Бир педагог танишим айтиб қолди: “Ўртоқ, ҳар куни кўча супуриш, белгиланган объектни обод қилишга чиқамиз. Бош Вазир келади, деб йўлларга гуллар экдик. Сўлиб қолди, яна экдик. Фалон мактабдаги ўқитувчи порталга ёзворибди: “Ҳурматли Бош Давоми …

Мусофир — муҳожир — мигрантнинг нони

2005 йили университетни битиргач, пропискам муддати ҳам тугади. Чўздира олмадим — ишимдан бўшатишди. 3-4 ой роса иш қидирдим — пропискасиз қабул қилишмади. У пайтлар интернет бугунгидек эмас, онлайн иш топиш ҳам имконсиз эди. Тенгдошларим каби Россияга кетишга қарор қилдим. Дадамдан рухсат сўраган эдим, урушиб бердилар: “Тўрт йил қийналиб ўқиб, Россияда мардикорлик қиласанми?” “Ҳамма ишлаяпти-ку, кунимни кўриб кетарман” Ҳеч қандай баҳона Давоми …

Жамоат ҳожатхоналаримиз ободми?

Бундан 15 йил аввал BBC сайтида Ўзбекистонга саёҳат қилган исроиллик туристнинг мақоласини ўқигандим. Саёҳатчи Ўзбекистонга сафари таассуротларини баён қиларкан келгуси туристларга юртимиз ҳақида учта муҳим тавсияни беради (бири ижобий, бири нейтрал, бири салбий): Ўзбекистонга ёз-куз мавсумида боринг. Ўзбек қовунларидан қўрқмасдан тўйгунингизча енг. Дунёнинг ҳеч бир ерида бунақа мазали қовунни топа олмайсиз. Ўзингиз билан албатта каттароқ кармон олволинг. Алмаштираётган ўзбек сўмларингиз Давоми …

2017 йилдаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар

2017 йил диний-маърифий соҳада ҳам ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлди. Ўтаётган йилда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз. 2017 йил 17 январь. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). 2017 йил 14 февраль. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давоми …

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун «Дўмбиробод» масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нархи 45 млн. сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни изоҳларкан, Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатида бозор ва давлат курслари бир хил бўлгани учун сўмда Ҳаж нархи ошиб кетганини баён қилди. 45 000 000 сўм бугунги курс билан 5541 АҚШ долларини ташкил этади. Шу муносабат билан қўшниларимиздаги Давоми …

Эски чориқ — ҳамон оғриқ

Қишнинг қаҳратон кунларида иссиқ уйдан чиқиб, қиздирилган машинада ишга бориб, иссиққина кабинетда ўтириш; илиққина супермаркетдан харажат қилиб, бутиклардан кийиниш… — ҳаёт шу билан қизиқ эмас. Газу электрдан холи совуқ уйга қўлбола печка ўрнатиб, қорда қолиб кетган ўтинни ёқа олмай тутатиш, исиниш учун қўлни қўлга ишқалаш; музли йўл оралаб велосипедда юриш; қаҳратонда 20-30 дақиқа автобус ёки маршрутка, Дамас кутсанг-у, бўш жой Давоми …

Facebook тармоғидаги Maslahat.uz гуруҳи аъзолари билан интервью

Суҳбатдошимиз: Давронбек Тожиалиев 1984 йил, 15 февраль куни Марғилон шаҳрида туғилган. 1990-93 йилларда Марғилон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 3-ўрта мактабда, 1993-2000 йиллари “Истиқбол” гимназиясида таълим олган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетида (2001-2005) ва Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултети магистратурасида (2005-2007) таълим олган. АҚШ, Германия, Туркия, Польша, Қозоғистон давлатларида малака оширган. Илк иш фаолиятини: – 2001 йил сентябрь Давоми …

CNN Turk каналида узатилган “Истанбулдаги ўзбек аёллари мардикор бозори” лавҳасини кўриб…

Аввало миллатдош аёлларимиз ўз юрти ва яқинларидан йироқда ҳалол ва яхши ишларга боряптилар деб гумон қиламан. Ҳар не бўлганда ҳам миллатдош аёлларнинг ўзга юртда (ўз юртимизда ҳам) мардикорликка чиқиши миллат эркаклари учун иснод… Ўз аёлига эга чиқолмаган (миллат) эркак бир кун бошқаларга қул бўлишга маҳкумдир. Илк бор аёллар мардикор бозори ҳақида 2000 йиллар бошида Тошкентда ўқиб юрганимда эшитгандим. Жуда хунук Давоми …