Ниқобланиш санъати

Информацион технологиялар замонида медиа агитация ва провокация қуролига айланди. Икки томон бир-бирини “узурпатор”, “фашист”, “миллатчи”, “агрессор”, “радикал”, “оккупант”, “террорчи” каби рутбалар билан атаётган бир пайтда оммавий ахборот воситалари уларнинг манфаатларига мос хабарларни тарқатмоқда. Бундай пайтда ким тезкор ва давомий ахборот тарқатса, кимнинг аудиторияси катта бўлса, ўша ғалаба қозонади. Бунда ахборотнинг ҳаққонийлиги кўпам текширилмайди. Муҳими – тезроқ хабарни аудиторияга етказиш. Баъзида Давоми …

Швед халқ мақоллари

• Адолат қолмаган ерда пул ҳукмронлик қилади. • Нафас олиб турган ҳамма ўлади. • Шароб кирган бошдан ақл учади. • Очлик — энг яхши зиравор. • Севги тугаган жойда нафрат бошланади. • Ой остидаги ҳеч нарса абадий эмас. • Энг зўрлар ҳам адашади. • Кафаннинг чўнтаги бўлмайди. • Хотин соя кабидир. Унга интилсанг қочади, узоқлашсанг ортингдан югуради. • Агар ҳокимият Давоми …

Босма китоблар чекинмоқдами? “Китоб дунёси”, 11.12.2013

БОСМА КИТОБЛАР ЧЕКИНМОҚДАМИ? Глобаллашув даврида интернетнинг таъсир кўлами ва доираси тобора кенгайиб бормоқда. Виртуал тармоқ одамларнинг ахборий эҳтиёжини қондиришда анъанавий оммавий ахборот воситаларини ҳам ортда қолдирмоқда. Табиийки, ахборот технологияларининг жадал тараққий этиши китобхонликка ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаётир. Ҳозирда жаҳондаги кўпгина босма нашрларнинг адади камайиб, уларнинг онлайн версияси кўпроқ ўқилмоқда. Дунёнинг энг бой кутубхоналарида сақланаётган босма манбаларнинг аксарияти электронлаштириб бўлинди. Давоми …

Тожик халқ мақоллари

• Сайроқи қушлар йўқ боғда қурбақа ҳам булбулдек. • Дўсту душманингни уч ҳолатда сина: йўлда, мусибатда, касалликда. • Отни эшакхона боғлаб қўйсанг у ҳам ҳанграб юборади. • Душман билан курашишга кучинг етмаса, яхшиси, унинг кўзига кўринма. • Боланинг бойлиги — ота-онаси. • Дардингни дарди йўққа очма. • Катта дарё тинч оқади, доно овозини кўтармайди. • Чигирткадан қўрққан буғдой экмайди. • Давоми …

АҚШда Ислом: кеча ва бугун

Илк мусулмонлар Баъзи олимларнинг таъкидлашларича, Америка қитъасига Колумбдан бир неча йиллар олдин андалусиялик мусулмонлар ташриф буюрганлар. АҚШдаги фуқаролар урушида қаҳрамонлик кўрсатган Петр Салим ҳам мусулмонлардан эди. АҚШни мустақил республика сифатида тан олган илк давлат ҳам Марокаш Султонлиги эди (1777). 1805 йилнинг 9 декабрида президент Томас Жефферсон Оқ Уйда Тунис элчиси Саид Сулаймон шарафига ифтор уюштирган. АҚШга мусулмонлар оқимининг дастлабки тўлқини Давоми …

Истиқболи баланд ёшлар

Даврон Тожиалиевни сиз жуда яхши танийсиз. Айтмоқчи бўлганим, унинг юксак иқтидори билан дунёга келган, ўзбек тилидаги энг бой ахборот манбаларидан бири бўлган www.ziyouz.com порталига ҳар куни ташриф буюрувчилар ичида сиз ҳам борсиз. “Зиё истаган қалблар учун” деган ўзига хос шоир остида фаолият юритаётган мазкур портал “InfoCOM – 2013” – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ўтказилган “UZ Миллий домени–2013” Интернет фестивалининг “Фан Давоми …

Глобал тармоқ дилеммаси. “Жаннатмакон”, Октябрь сони

Давронбек Тожиалиев, www.ziyouz.com маърифий портали бош муҳаррири – Интернет деб аталган аломат ихтиро инсоният ҳаётини ўзгартирмади, балки буткул бошқа ўзанга буриб юборди. Халқаро компьютер тармоғи одамзотга келтираётган нафни санайман, деб саноқдан адашиб кетиш аниқ. Фойдали томонлари: Биринчидан, ҳар доим ҳам кўришиш, суҳбатлашиш имкони бўлавермайдиган мактабдош, курсдош, хизматдош, маҳалладош, маслакдош, сирдош дўстларингиз билан ижтимоий тармоқ орқали осонгина топишиш, қайта алоқа ўрнатиш, Давоми …

Зиё ин қурган қалблар сари

Ҳозирги кундаги энг катта маънавий портал эгаси Тожиалиев Давронбек Рустамович 1984 йил 15 февраль куни Марғилон шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетини (2005) ва Ўзбекистон Миллий университетини (2007) тамомлаган. “Маърифат” газетасида мухбир, дизайнер, “Тафаккур” нашриётида ахборот технологиялари бўлими бошлиғи, Нью-Йорк шаҳрида чоп этиладиган биринчи ўзбек газетаси “Ватандош”да Бош муҳаррир лавозимларида ишлаган. Журналистика соҳасида Германия, Польша Давоми …

“Моддий манфаат йўқ бўлса ҳам маънавий фойда катта”. “Парвона” 10.10.2013

Давронбек Тожиалиев “Моддий манфаат йўқ бўлса ҳам маънавий фойда катта” Ҳозирги кундаги энг катта маънавий портал эгаси Тожиалиев Давронбек Рустамович 1984 йил 15 февраль куни Марғилон шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетини (2005) ва Ўзбекистон Миллий университетини (2007) тамомлаган. “Маърифат” газетасида мухбир, дизайнер, “Тафаккур” нашриётида ахборот технологиялари бўлими бошлиғи, Нью-Йорк шаҳрида чоп этиладиган биринчи ўзбек Давоми …

Қирғиз халқ мақоллари

• Тоғу тошни сел емиради, инсонни — ҳасад. • Тирик сичқон ўлик шердан афзал. • Шер ўлжадан эмас, ғалабадан қувонади. • Йиғи ва кулги ёнма-ён. • Бировнинг айблари тез кўринади, ўз айбингни ўлим олдида ҳам англолмайсан. • Бири кулади, бири ўлади. • Бой ҳўкизи билан, камбағал умиди билан овунади. • Дангаса сув ичиб ҳам семиради. • Ботир қўшинни бошқаради, олим Давоми …