Дунё масжидлари (“Ислом нури”, 15.10.2015)

Дубай Ислом иқтисодини ривожлантириш марказининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйича 3,6 миллион масжид мавжуд. Бу ҳар 500 мусулмонга битта масжид тўғри келади, деганидир. Марказ тадқиқотларига кўра, 2019 йилга бориб, жаҳондаги масжидлар сони 3,85 миллионга етади.

Дунёдаги энг кўп мусулмонлар (221 миллион) яшайдиган Индонезияда 800000 масжид фаолият юритмоқда (AFP маълумоти).

Бангладеш Исломий жамияти маълумотига кўра, мамлакатда жами 250399 та, пойтахт Даккада 6000 масжид мавжуд.

Wikipedia энциклопедиясига кўра, Ҳиндис­тонда 300000 дан ортиқ, Покистонда 120000 дан ортиқ масжид рўйхатга олинган.

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси маълумотига кўра, 2014 йил сўнггида мамлакатдаги масжид­лар сони 86101 тани ташкил этган.

Хитойнинг CPPCC News нашри маълумотига кўра, ХХРда жами 39000 масжид бор (ундан 25000 таси Шинжон мухтор ўлкасида жойлашган).

Россия мусулмонлари диний идораси маълумотига кўра, Россияда 7000 дан ортиқ масжид мавжуд (2014).

Америка-Ислом алоқалари Кенгашининг ҳисоб-китобларига қараганда, АҚШда 2000 йилда масжидлар сони 1209 та, 2010 йилда 1897 та бўлган бўлса, 2011 йили уларнинг сони 2106 тага етган.

Франция мусулмонлари жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда 2015 йил бошида 2200 масжид фаолият юритган. Буюк Британияда 1500 масжид рўйхатга олинган (2011).

 Даврон ТОЖИАЛИЕВ  тайёрлади.

2015.10.15_dunyo_masjidlari

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *