Мусулмонлар Ипанияда 8 аср ҳукмронлик қилдилар. Андалусда буюк Ислом цивилизацияси юксалди…
1492 йил 2 январь куни Испаниядаги сўнгги мусулмон ҳукмдори, Ғарнота амири Муҳаммад XII узоқ қамал ва Фас қиролидан ёрдам келмагани сабаб ал-Ҳамро (Альгамбра) саройини тарк этиб, Изабелла I ва Фердинанд II қўшинларига шаҳарни топшириб, чиқиб кетади. Ундан сўнг Андалусда Исломнинг давомийлиги ҳам тугайди. Мусулмон аҳолининг баъзилари Андалусни тарк этади. Бошқалари испанлар зулми остида қолади. Буюк масжидлар черковга айлантирилади. Бир неча юз йиллар ўтиб, бу тупроқларда мусулмонлар умуман қолмайди…
Айтишларича, шаҳарни тарк этган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад (Абу Абдил, Боабдил) тоғдан Ғарнотага, гўзал Ал-Ҳамро саройига боқаркан, кўзидан дув-дув ёш оққан экан. Шунда унинг онаси: “Йиғла! Шаҳарни эркак каби курашиб бермаганингдан кейин, энди аёл каби йиғла!” деган экан.
Мусулмон дунёсидаги зулм, парчаланиш ва тушкунликни ўқиганимда, кўрганимда шу воқеани эслайман. Баъзида кўз ёш ҳам топилмай қолади…
Эркак каби курашолмадингми, энди аёл каби йиғла!Мусулмонлар Ипанияда 8 аср ҳукмронлик қилдилар. Андалусда буюк Ислом цивилизацияси юксалди…1492 йил 2 январь куни Испаниядаги сўнгги мусулмон ҳукмдори, Ғарнота амири Муҳаммад XII узоқ қамал ва Фас қиролидан ёрдам келмагани сабаб ал-Ҳамро (Альгамбра) саройини тарк этиб, Изабелла I ва Фердинанд II қўшинларига шаҳарни топшириб, чиқиб кетади. Ундан сўнг Андалусда Исломнинг давомийлиги ҳам тугайди. Мусулмон аҳолининг баъзилари Андалусни тарк этади. Бошқалари испанлар зулми остида қолади. Буюк масжидлар черковга айлантирилади. Бир неча юз йиллар ўтиб, бу тупроқларда мусулмонлар умуман қолмайди…Айтишларича, шаҳарни тарк этган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад (Абу Абдил, Боабдил) тоғдан Ғарнотага, гўзал Ал-Ҳамро саройига боқаркан, кўзидан дув-дув ёш оққан экан. Шунда унинг онаси: "Йиғла! Шаҳарни эркак каби курашиб бермаганингдан кейин, энди аёл каби йиғла!" деган экан.Мусулмон дунёсидаги зулм, парчаланиш ва тушкунликни ўқиганимда, кўрганимда шу воқеани эслайман. Баъзида кўз ёш ҳам топилмай қолади…Видео манбаси: Владимир Познер. В поисках Дон Кихота. 2 серия. Победа, обернувшаяся поражением.
Posted by Davronbek Tojialiyev on Saturday, 23 February 2019
Видео манбаси: Владимир Познер. В поисках Дон Кихота. 2 серия. Победа, обернувшаяся поражением.