Апрель ойида ўқиган китобларим

15.04.2019

Иван Тургенев. Муму (Тошкент, “Ёш гвардия”, 1985)

Насл-насаби туркий қавмдан бўлган Иван Тургенев нафақат Россия, жаҳон миқёсида ҳам эътибору эътироф қозонган. Адибнинг ушбу тўпламига “Муму” (Йўлдош Шамшаров таржимаси) ва “Бежин ўтлоғи” (Мадамин Иброҳимов таржимаси) ҳикоялари киритилган.

“Муму”ни ёшлигимдан севиб мутолаа қиламан. Ҳар гал қайта ўқиганимда ўзгача завқ туяман. Соқов хизматкор Герасимнинг самимияти, Муму лақабли кучукка меҳри, бойвучча ва оқсочлар муносабати, беканинг буйруғи билан итини сувга чўктирган қаҳрамоннинг виждон азоби жуда таъсирчан тасвирланган. “Бежин ўтлоғи” ҳикоясида эса қишлоқ болаларининг кечмиши қаламга олинган.

 

21.04.2019

Грегори Дэвид Робертс. Шантарам (Москва, “Азбука”, 2016)

Сўнгги йилларда бестселлер бўлган салмоқли роман (нақ 1088 бет!). Австралиялик адиб Грегори Дэвид Робертс бошидан кечирганларини роман шаклида қоғозга туширган. 1991-1997 йилларда ёзилган роман илк бор 2003 йили Австралияда чоп этилади. 2010 йилиёқ китобнинг умумий адади бир миллиондан ошиб кетади.

Роман асосий воқеалари 1980-йилларда Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳрида рўй беради. Бош қаҳрамон – собиқ ёзувчи ва босқинчи Австралия қамоқхонасидан қочиб, Линдсей Форд номи билан қалбаки паспорт олиб, Бомбейга келади. Уддабуронлиги, тил ўрганишга моҳирлиги ва одамлар билан тез чиқишиб кетиш қобилияти сабаб Бомбейдаги маҳаллий халқ ва чет элликлар орасида эътибор қозонади. У ҳинд қишлоқларида, Бомбейнинг машҳур харобаларида маҳаллий аҳоли билан яшайди, уларнинг турмушига кўникади, кичик клиника очиб, хароба аҳлининг дардига малҳам бўлади. Маратхи халқи вакиллари унга “Шантарам” – “мулойим инсон” номини беради.

Линдсей чақув ортидан яна Бомбейдаги қамоқхонага тушиб, 4 ой ит азобини тортади. Мафия сардори Абдулқодир Хон кўмаги билан қамоқдан озод бўлади ва у билан ҳамкорликда ишлай бошлайди. У халқаро жиноят оламининг кир ишларида қатнашиб, мавқе қозонади. Абдулқодир Хон билан бирга унинг ватани Афғонистонга мужоҳидлар учун қурол-аслаҳалар етказгани боради. Қандаҳор яқинидаги жангда Абдулқодир Хон ҳалок бўлади. Линдсей Бомбейга қайтиб мафия билан ҳамкорликни давом эттиради.

Роман фақат тиғиз-қизиқарли воқеалар баёнидангина иборат эмас. Муаллиф ҳаётий мушоҳадалар, одам ва олам ҳақидаги фикрларни қаҳрамонлар тилидан фалсафий йўсинда баён қилади. Линдсей ўзини даҳрий деб санаса-да, бошқа дин вакиллари, айниқса, мусулмонларга холис назар билан қарайди. Бош қаҳрамоннинг аксар яқинлари, ҳатто ўз отаси бўлишини орзу қилган мафия сардори Абдулқодир Хон ҳам мусулмонлардан. Мусулмон қаҳрамонлар Линдсей каби жиноятчи бўлса-да, муаллиф уларнинг ҳаёти ва ақидаларидан ҳам эзгулик топа олган. Муаллиф исроиллик аскарларнинг Фаластинда қилган жиноятлари, Африка диктаторларининг бемазагарчиликлари, СССР ва АҚШнинг Афғонистондаги “дуэли”, Эрон–Ироқ уруши оқибатида қирилган ва тариқдек ҳар ерга сочилиб кетган жафокаш халқлар тақдирини холис бадиий тадқиқ этган.

 

28.04.2019

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Мўминнинг қалқони. Муфассал рўза китоби (Тошкент, “Ҳилолнашр” нашриёти, 2015)

Бу китобни Рамазон арафасида яна бир сидра ўқиб чиққан маъқул. Она тилимизда рўза ибодати ва унинг аҳкомларини теранроқ англашга кўмаклашувчи китоблар кўп эмас. “Мўминнинг қалқони”да эса айни шу масала муфассал тарзда, тушунарли тилда баён қилинган.

Бу китобда рўзанинг беҳисоб фазилатлари, унинг суннатлари, турлари ва вақти, бу ибодатнинг нозик сирлари, шартлари, фажри содиқнинг аломати, рўза тутишни бошлаш ва тўхтатишнинг ҳилол кўриш орқали бўлиши, ҳилолни кўришдаги гувоҳликлар каби бошқа китобларда кам ёритилган мавзуларга кенгроқ эътибор қаратилган. Рўзадорнинг нияти, унга мустаҳаб бўлган амаллар, рўзани бузадиган ва бузмайдиган амаллар, ифторлик ва саҳарлик, ифторлик пайтида ўқиладиган дуолар, Рамазон ойида турли ношаръий ишлардан тийилиш, тилни ёлғон, ғийбат, бўҳтон, беҳаё сўз каби маънавий офатлардан асраш, шунингдек, Рамазон ойи ва рўза ибодатига оид аёлларга хос масалалар ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Таровеҳ намози, фидя, фитр садақаси, эътикоф ўтириш, ийд намозини адо этиш каби ибодатлар ҳақида ҳам атрофлича баён қилинган.

* * *

Рамазон ойи мутолаа ойи ҳамдир. Бу ойга жуда мос келадиган, инсон ҳаёт тарзини, маънавий дунёсини буткул ўзгартира оладиган китоблардан бирини тавсия этмоқчиман. Покланиш ойида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” китобини албатта ўқиб чиқинг. Китоб «тазкиятун-нафс» – нафс, қалб ва руҳни поклаш масалаларига бағишланган.

Китоб уч жуздан иборат. Биринчи жуз – “Покланиш”да нафс поклиги ва ахлоқ софлиги учун доимий зарур бўлган илм, ибодат ва амаллар ҳақида ҳамда банданинг нафси учун энг хатарли хасталиклар ва улардан покланиш, даволаниш йўллари ҳақида сўз юритилади. Иккинчи жуз – “Тикланиш”да

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *