Қумбел чўққиси

Кўкламда юртимиз табиати дунёнинг ҳар қандай мафтункор жойи билан баҳслаша олади. Афсус ҳар қандай камера инсон кўзи билан кўрган гўзалликни ўзидек муҳрлай олмайди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Билдирсой ва Амирсой даралари орасида Қумбел тоғи мавжуд. Тоғ ёнбағирлари арчазор ва олмазор ўрмон билан қопланган. Дарада бир пайтлар машҳур бўлган Билдирсой дор йўли ўтган. Ҳозир бу дор йўли реконструкция қилинмоқда. Айтишларича, дор йўли то Катта Чимён чўққисигача (3309 метр) борар экан.

Қумбел чўққиси денгиз сатҳидан 2307 метр баландликда жойлашган бўлиб, юмалоқ шаклга эга. Чўққи устида Қумбел метео ва астрономик станцияси мавжуд.

Чўққига олиб борувчи йўл йилнинг айни шу маҳалида жуда кўм-кўк манзарага бурканган. Юқорида қор эримаган участкалар ҳам мавжуд. Йўл-йўлакай дарёлар, шаршаралар, арчазорлар, атрофдаги баланд чўққиларни завқ билан томоша қилиш мумкин.









Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *