ЯХШИ АНЪАНА. «Ma’rifat». 10.04.2002

– Diydor –

ЯХШИ АНЪАНА

Фарғоналиклар ажойиб бир анъанани бошлаб бердилар. Вилоятнинг ҳар бир туман, шаҳар ҳокимликлари Тошкент шаҳрида ўқиётган ўзларининг фарзандлари — талабаларни йиғиб, улар билан дийдорлашиб туришга одатланишди.

Куни кеча Тошкент Давлат Шарқшунослик институти биносида марғилонлик пойтахт олий ўқув юртларида ўқиётган талабалар ва Марғилон шаҳридан Олий Мажлисга сайланган депутатлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда республика олий ўқув юртлари ректорлари кенгаши раиси, ТошДШИ ректори, академик Неъматилла Иброҳимов ва Марғилон шаҳар ҳокими Аъзамхон Акрамовлар нутқ сўзлаб, талабаларнинг ҳар қандай муаммоларини ечишга қўлларидан келганча кўмак беришларини айтишди.

Тадбирдан талабалар ҳам миннатдор. Учрашув сўнгида талабаларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди ҳамда улар тўкин дастурхонга таклиф этилди.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ

«Ma’rifat» газетаси, 10.04.2002

[singlepic id=31 w=500 h=500 float=center]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *