– Seminar –
РАДИО ТЎЛҚИНЛАРИДА РЕКЛАМА
Тошкентдаги журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказида “Оммавий ахборот воситаларида, хусусан, радиода реклама” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети, ЎзМУ журналистика факультети талабалари, FM радиоларининг реклама агентлари, шунингдек, қизиққан журналистлар ҳам иштирок этдилар.
Семинарни марказ директори Гулнора Бобожонова очиб, иштирокчиларга маърузачи Саида Орифхоновани таништирди. У “Радиода реклама тайёрлаш асослари” мавзуида маъруза қилди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда реклама барча оммавий ахборот воситаларини қамраб олди. Уни, айниқса, “қоғозсиз ва масофасиз газета” — радиода ёйиш қулай, тез ва ўнғайдир. Шу боис юртимизда фаолият кўрсатаётган радио тўлқинлари — “Ёшлар” канали, “Водий садоси”, “Ўзбегим таронаси”, “Гранд”да рекламага кенг ўрин ажратилмокда. Семинарда FM радиоларида рекламани тайёрлаш ва узатиш тамойиллари, муаммолари ҳақида зарур маълумотлар берилди.
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ,
“Ma’rifat” мухбири
«Ma’rifat» газетаси, 08.06.2002
[singlepic id=26 w=500 h=500 float=center]