СЕКУНДИГА $111, КУНИГА $9589041. «7 мўъжиза». 22.06.2006

– Рейтинг

СЕКУНДИГА $111, КУНИГА $9589041

2006 йилги Forbesнинг анъанавий рейтингини кузатар эканмиз, бир қанча қизиқ фактларга дуч келамиз. Дунёнинг биринчи рақамли миллиардери Билл Гейтснинг капитали бир йилда 3.5 миллиард долларга кўпайган. Бу жаноб Гейтс

ойига – $291 666 667

кунига – $9 589 041

соатига – $399 543

минутига – $6 659

секундига – $111 даромад қилади деганидир.

Россиялик миллиардерлар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. 2005 йилда уларнинг сони 27 тани ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб 33 та миллиардер Forbes рўйхатига киритилган (таққослаш учун: 2000 йил Forbes рейтингида биронта ҳам россиялик йўқ эди). Москва шаҳри эса миллиардерлар энг кўп яшайдиган шаҳарлардан бири бўлиб қолди.

2005 йилда Forbes рейтингига 3 нафар Қозоғистон ва 3 нафар Украина вакиллари киритилган эди. Бу йил эса қўшни юрт миллиардерлари сафи биттага қисқарган. Қозоғистонда айни пайтда 4 та миллиардер истиқомат қилмоқда (улардан иккитаси чет эллик). Ўтган йилги рўйхатда қозоғистонлик бойлар орасида етакчиликни қўлга олган Паток Чодиев бу йил Бельгия фуқароси сифатида қатнашди. 2005 йилги 2-ўрин cоҳиби Алижон Ибрагимовнинг капитали 1 миллиард долларга кўпайган.

Forbes-2006: ДУНЁНИНГ ЭНГ БОЙ КИШИЛАРИ РЕЙТИНГИ:

6-ўринПол Аллен

Ёши: 53

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: Microsoft

Маблағи: 22.0 миллиард доллар

Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари

Яшаш жойи: Сиэтль, Вашингтон штати, АҚШ

Саноат соҳаси: Дастурий таъминот

Оилавий аҳволи: уйланмаган

Олий таълим: Вашингтон давлат университети (тугалламаган)

7-ўринБернард Арнаулт

Ёши: 57

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: LVMH

Маблағи: 21.5 миллиард доллар

Фуқаролиги: Франция

Яшаш жойи: Париж, Франция

Саноат соҳаси: Кўп қиррали

Оилавий аҳволи: оилали, 5 нафар фарзанди бор

Олий таълим: Париж политехника институти бакалаври

8-ўринШаҳзода Алвалид бин Талал Алсауд

Ёши: 49

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: Инвестициялар

Маблағи: 20.0 миллиард доллар

Фуқаролиги: Саудия Арабистони

Яшаш жойи: Ар-Риёд, Саудия Арабистони

Саноат соҳаси: Инвестиция

Оилавий аҳволи: ажрашган, 2 нафар фарзанди бор

Олий таълим: Менло коллежи бакалаври, Сиракуза университети магистри

9-ўринКеннет Томсон ва оиласи

Ёши: 82

Бойлиги: меросни кўпайтирган

Манба: Полиграфия ва чоп этиш

Маблағи: 19.6 миллиард доллар

Фуқаролиги: Канада

Яшаш жойи: Торонто, Канада

Саноат соҳаси: Медия

Оилавий аҳволи: оилали, 3 нафар фарзанди бор

10-ўринЛи Ка-шинг

Ёши: 77

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: Турли соҳалар

Маблағи: 18.8 миллиард доллар

Фуқаролиги: Гонг Конг

Яшаш жойи: Гонг Конг

Саноат соҳаси: Кўп қиррали

Оилавий аҳволи: 2 нафар фарзанди бор

Олий таълим: Олий мактаб (тугалланмаган)

Forbes журнали маълумотлари асосида

АбдулАзиз тайёрлади.

«7 мўъжиза» газетаси, 22.06.2006

[singlepic id=48 w=500 h=500 float=center]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *