АХБОРОТНОМА. «Ma’rifat». 11.06.2003

– Нашр –

АХБОРОТНОМА

Давлат тест маркази томонидан ўқув юртларига кириш учун чиқарилаётган “Ахборотнома”нинг навбатдаги 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 11-, 12- сонлари нашрдан чиқди. Уларда ўзбек тили ва адабиёти, инглиз тили, француз тили, немис тили, тарих, математика, физика, биология, кимё, географиядан берилган тест саволлари билан бир қаторда фанларнинг 2002 йилдаги тест натижалари таҳлили кўрсаткич ва муаммолар, республика вилоятлари бўйича тест топшириқларига абитуриентлар жавобларининг самарадорлиги, ўқишга кирувчиларга фанлар бўйича тавсиялар илова қилинган.

“Ахборотнома”нинг 12-сонида абитуриентларга қабул ва тест жараёнида керак бўладиган маълумотлар берилган. Шунингдек, ундан сиз ўқишга қириш учун қандай ҳужжатлар керак бўлиши, тест ўтказилиш куни ва вақти, имтиҳон пайтида абитуриентларга қўйиладиган талаблар, жавобларни танлаш жараёни, синов вақтида олиб бориладиган ва ман қилинган ҳолатлар ҳақида маълумотлар олишингиз мумкин.

Азиз абитуриентлар, сизларга тест жараёнида омад тилаймиз.

Д.ТОЖИАЛИЕВ

«Ma’rifat» газетаси, 11.06.2003

[singlepic id=33 w=500 h=500 float=center]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *