«ЮЛДУЗЛАЙНИ ОБЕЙИН…»
* * *
Орифжон юзимдан ачом-ачом қилди, бироз ўсган соқолим ғашига тегди, шекилли, шундай деяпти:
— Михми бу?
Орифжоннинг дадаси косиб-да, кичкина михчаларни уйида кўрган.
* * *
— Ану ошмондеги найсалар нима?
— Юлдузлар.
— Обейин (олиб беринг).
* * *
— Қани қўзичоғим, келинг-чи менга!
— Э-е, ман қўжичағбасман (эе, мен кўзичоқ эмасман).
— А, нимасиз унда?
— Шейман! (Шерман!)
Даврон БЕК тўплаган.
«Оила ва жамият» газетаси, 01.06.2011