«ВАТАНДОШ» 2011 ЙИЛДА. “Vatandosh”. 01.01.2012

«ВАТАНДОШ» 2011 ЙИЛДА

 24 февраль. АҚШда биринчи ўзбек тилидаги даврий нашр – “Ватандош” газетасининг нишона сони чоп этилди. 20 саҳифада чоп этилган ушбу сон муассис Фарҳод Султон, Бош муҳаррир Давронбек Тожиалиев, Бош муҳаррир ўринбосари – Алишер Болиев, муҳаррирлар Мавлон Шукурзода, Беҳзод Мамадиев ва бошқа жонкуярлар томонидан нашрга тайёрланди.

25 февраль. АҚШда биринчи ўзбек тилидаги мунтазам газета чоп этилганлиги ҳақидаги хабар Мавлон Шукурзода ёзган ахборот-таҳлилий мақоладан сўнг дунёнинг 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларида чоп этилди.

Март. АҚШнинг Нью-Йорк ва Нью Жерси штатларида “Ватандош” газетасининг тақдимот маросимлари ўтказилди.

17 март. Газетамизнинг биринчи сони чоп этилди. Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаев Бош муҳаррир ўринбосари лавомига тайинланди.

28 март. “Ватандош” газетасининг расмий сайти – www.vatandosh.com ишга тушди.

1 апрель. Ўзбекистондан кирувчиларга қулайлик яратиш мақсадида сайтимиз .UZ доменида ҳам фаолият бошлади: www.vatandosh.uz

10 апрель. “Ватандош” газетасининг YouTube саҳифаси фаолият бошлади: www.youtube.com/Vatandosh. Айни пайтда саҳифада 7 та видеоролик мавжуд бўлиб, ушбу видеоинтервью ва хабарларни 10000 дан ортиқ фойдаланувчилар кўриб чиқишган.

18 май. Ўқувчиларнинг талаб ва истакларига кўра газетамизнинг “Vatandosh-Plus” деб аталган махсус кирилл алифбосидаги сони чоп этилди.

21 май. “Ватандош” газетасининг расмий сайти – www.vatandosh.uz янги дизайнда ишга тушди.

4 июнь. “Ватандош” газетасининг Facebook тармоғидаги саҳифаси ишга туширилди: www.facebook.com/vatandosh.gazetasi. Айни пайтда саҳифанинг 290 дан ортиқ мухлиси мавжуд. Шунингдек, газетамизнинг www.facebook.com/groups/vatandosh/ гуруҳида 1300 дан ортиқ фойдаланувчи иштирок этади.

11 июль. Газетамизнинг 6-сони чоп этилди. Ушбу сондан бошлаб «Ватандош» бутунлай кирилл алифбосида чоп этиладиган бўлди.

4 август. “Ватандош” газетаси сайтида китоблар дўконини ташкил этилди. Океан ортида Ўзбекистонда чоп этилган бадиий китобларни бевосита харид қилиш имкониятига эга онлайн дўкон илк бор ташкил этилди.

26 сентябрь. 2011 йилги UZ миллий домени Интернет-фестивалида “Ватандош” газетасининг расмий сайти – www.vatandosh.uz танловнинг “Оммавий ахборот воситалари йўналишидаги энг яхши сайт” номинатсиясида 2-ўринни эгаллади.

1 ноябрь. Беҳзод Мамадиев “Ватандош” газетасининг Бош муҳаррири этиб тайинланди. Мавлон Шукурзода ҳам Бош муҳаррир ўринбосари лавозимига қабул қилинди.

20 ноябрь. “Ватандош” газетаси сайтида “Бепул обуна” акцияси ўтказилди. “Ватандош” газетаси ўқувчилари ва обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида ўтказилган ушбу ўн кунлик тадбирда “Ватандош” газетасининг PDF шаклидаги электрон нусхаларига 400 дан ортиқ газетхон бепул обуна қилинди.

1 декабрь. “Ватандош” газетасининг PDF электрон нусхаси учун обуна бошланди (www.vatandosh.com/obuna).

14 декабрь. АҚШ элчихонаси томонидан журналистлар учун эълон қилинган танловда “Америка заминида Наврўз”, “Америкача орзу: у ҳақиқатми ёки сароб” номли ва бошқа мақолалари билан иштирок этган газетамиз муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллаев 2-ўринга лойиқ деб топилди ва элчихонанинг махсус дипломи ҳамда iPod Touch билан тақдирланди. Шунингдек, бош муҳаррир ўринбосари Давронбек Тожиалиев ҳам Консул Девид Мико, элчи Жорж Крол билан интервьюлари ҳамда бошқа мақолалари билан танловда қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Хулоса. 2011 йилда “Ватандош” газетасининг 12 та сони чоп этилди (нишона сони, 1-11-сонлар). Унда 50 дан ортиқ муаллифнинг 300 га яқин мақолалари нашр қилинди. Шунингдек, www.vatandosh.uz сайтида ҳам 360 га яқин мақола ва янгиликлар чоп этилди.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ тайёрлади.

Vatandosh” газетаси, 01.01.2012

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *