Давронбек Тожиалиев

Тақдируламал вазифа ўша-ўша

Ziyouz.com портали асосчиси Давронбек Тожиалиев билан суҳбат – Давронбек ака, ўзингиздан қолар гап йўқ, матбуот ҳар бир миллатнинг кўзгуси, халқ овозининг минбари ҳисобланади. Бугунги замон журналисти сифатида соҳа олдида турган энг долзарб вазифа нимада деб ҳисоблайсиз? – Газета-журнал, радио-телевидение кўп вақтлар инсонлар учун ҳақиқат минбари вазифасини бажаргани маълум. Бугунга келиб, ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан минбарлар ҳам кўпайиб кетди. Ҳозир, Давоми …

“Сиз экипировкага минг доллар сарфлаб чиққан чўққига бир чўпон оддий таёқ ва калишда чиқиши мумкин” — Давронбек Тожиалиев билан суҳбат

Баҳор келиб, тоғларга чиқиш мавсуми бошланди. Тоғларга чиққан одам ўзи босиб ўтган манзилга, узоқ-узоқлардаги бошқа тоғ тизмаларига назар ташлар экан жуда кўплаб нарсалар ҳақида фикр юритади. Кенгликларга назар солиш биқиқ шаҳарда инсон миясида пайдо бўлиб қолган чегараларни йўқ қилишга ёрдам беради. Afisha.uz мана шундай тоғ чўққиларини забт этувчи Давронбек Тожиалиев билан суҳбатлашди. Унда тоғларга чиқиш учун қандай тайёргарлик кўриш кераклиги, Давоми …

Олти соатда олти ойлик йўл

Вақт ва макон асос бўлган ҳаётимизнинг тадрижий ривожи бугун интернетга тамомила боғлиқ. Ҳатто унга ихтиёрий банди ҳаммиз. Бизни ўраб турган жамият ҳаётидан, ташқи дунё янгиликларидан тортиб энг мураккаб юмушларгача интернетсиз ҳал бўлмайдиган даврга келдик. Интернетдан озгина бохабар киши эса суҳбатдошимиз Давронбек Тожиалиевни, у асос солган Ziyouz.uz порталини ҳам билади. Суҳбатдан муддао ана шу соҳилсиз денгиз қошида турган инсониятнинг руҳияти, кайфияти, Давоми …

Тошкент — велосипедчилар учун хавфли шаҳар

Автомобил қулай транспорт воситаси. Вақтни тежайди, масофани қисқартиради. Қулайлик-ку яхши, лекин жонимизу саломатлигимизга етказаётган хавфи ҳам беҳисоб. Глобал исиш, табиат ифлосланиши, улкан тирбандликларда ҳиссаси катта. Мақбул ечими изланганда, назаримизда, велосипеддан афзалроғи топилмаса керак. Европа аллақачон велотранспорт тарғиботини йўлга қўйиб, зарур инфратузилмалар яратди. Ўзбекистонда ҳам велосипед ҳайдовчилари кам эмас. Лекин бизда улар ҳаракатлана оладиган инфратузилма мавжудми? Велосипедчиларга тегишли йўл белгилари, махсус йўлкўрсаткичлар, Давоми …

Дунё уммонлари бўйлаб сузган ўзбек кемалари

«Титаник», «Британик», «Аврора». Кўпчилигимиз бу машҳур кемалар ҳақида яхши биламиз. Одатда машҳур кемаларнинг архитектори, давлати ёки қайси компанияга тегишли эканидан кўра, унинг номи машҳур бўлади. Давлатлар қудратли кемаларни номлашда шаҳар, машҳур кишилар исмларидан ҳам фойдаланишадики, бу билан ўша шаҳар, шахс номи билан қўшилиб мамлакат имижи ҳам дунё кезади. Дунёга машҳур «Қиролича Элизабет» (Буюк Британия), «Жералд Форд» (АҚШ), «Шарл де Гол» Давоми …