Алан Е. Майер. Омадсизлик (ҳикоя)
Танамдаги шиддатли оғриқдан уйғониб кетдим. Кўзимни очишим билан каравотим олдида турган ҳамширани кўрдим. — Мистер Фуджима, — деди у, — омадингиз бор экан, сиз икки кун аввал Хирасимадаги бомбардимондан омон қолдингиз. Ҳозир сиз госпиталдасиз, ортиқ хавф остида эмассиз. Мадорсизликдан базўр сўрадим: — Қаердаман? — Нагасакида, — жавоб берди у. Давронбек Тожиалиев таржимаси