Давронбек Тожиалиев:”Нега кутубхоналаримиз бозорларимиздай гавжум эмас?” (BBC. 30.04.2012)

Замонавий ўзбек ёзувчиларидан бири www.ziyouz.comга “эҳтимолки, ўзбек адабиёти учун мустақиллик йилларида қилинган энг йирик савоб иш”, деб таъриф берган эди. “Зиё истаган қалблар учун“ деган ўзига хос шиор билан www.ziyouz.com 2004 йилда иш бошлаган. Айни интернет лойиҳа муаллифи Давронбек Тожиалиев 1984 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини, 2007 йили Ўзбекистон Миллий университетининг Давоми …

Индонез халқ мақоллари

• Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди. • Ўз юртингдаги тош ёмғири ўзга юртдаги олтин ёмғиридлан афзал. • Пичоқ ҳам, болта ҳам инсон тилидан кўра ўткир эмас. • Ёлғон ҳалокатга олиб боради. • Бир марта ёлғон гапирсанг, қайтиб сенга ишонмайдилар. • Олмос ахлатлар орасида ҳам ярқирайди. • Оловсиз тутун йўқ. • Катта дарахт қуёшдан ҳам, селдан ҳам сақлайди. • Давоми …

ҲОЗИРЖАВОБ БОЛАКАЙ. “Vatandosh”. 06.02.2012

ҲОЗИРЖАВОБ БОЛАКАЙ Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: “Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг боласи тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди: – Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган. Камбағалнинг боласи жавоб берибди: – Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга Давоми …

Bolajonlar nutqi. 16-qism

Onasi AbdulAziz bilan qaynonamnikiga borgan edi. Opasining bolalari ham kelishibdi. Ikki yashar Oyazimxon onasiga (Abdulazizga ishora qilib): – Aya jijini uyga opketamiz-a? (jiji – chaqaloq) – desa, uning 4 yoshli akasi: – Yo’q opketmiymiz! – A nega? – Qara burni oqarkan  * * * Singlim yo’lda bir qizaloq bilan gaplashib ketibdi: – Ismiz nima? – Maptuna. – Ukez ham bormi? Давоми …

ТУПРОҚ ҲИДИ. “Vatandosh”. 01.01.2012

ТУПРОҚ ҲИДИ  Болалигимда дадам совға қилган, ўзим энг севиб мутолаа қиладиган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобим бўларди. Ундаги биринчи мақол: «Булбул чаманни севар, Одам – Ватанни», эди. Болалик тасаввурларим ҳам болаларча эди. Катталар «давлат пул бермаяпти», «давлатда пул қолмабди» дейишса, Давлат деган киши аввал бой бўлган-у, кейин камбағаллашибди-да, деб ўйлардим. Худди шу каби Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар Давоми …

АСИР СИЧҚОНЧА ВА БАНДАНИНГ РИЗҚИ. “Vatandosh”. 01.01.2012

АСИР СИЧҚОНЧА ВА БАНДАНИНГ РИЗҚИ Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: “Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчириб турсам,  хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон Давоми …

Erkakning sho’ri

Shu yaqin kunlardagi ko’ngilni larzaga solgan voqea: Ayol eridan ko’p nolimish bo’ldi: – Nega doim kam pul jo’natasiz? Hamma 1000$ dollar jo’natganda siz atigi 300$ jo’natasiz. U yerdan uylanvoldizmi-a? Er Rossiyada ishlamish bo’ldi. Topganini jo’natmish halol er bo’ldi. Ayol kuchlik chiqdi. Ko’nmadi, unamadi. – Menam Rossiyaga boraman, kundoshimni kunpayakun qilaman… Ayol Rossiyaga bordi. Erining ishlamish joyini topdi… Er hojatxona tozalamish Давоми …

ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ – 2011. “Vatandosh”. 01.01.2012

2011 йил ҳам тарих саҳифаларига кўчди. Ўтган йилда юртимиз ҳамда янги йилда 1 ёшини нишонлайдиган газетамиз ҳаётида юз берган энг эсда қоларли воқеалар қуйида танишишингиз мумкин.   ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ – 2011 19 январь. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) жаҳоннинг энг яхши ҳакамларини аниқлаш мақсадида 83 мамлакат экспертлари ўртасида ўтказилган сўровда 128 балл жамғарган ўзбекистонлик FIFA рефериси Равшан Эрматов Давоми …

«ВАТАНДОШ» 2011 ЙИЛДА. “Vatandosh”. 01.01.2012

«ВАТАНДОШ» 2011 ЙИЛДА  24 февраль. АҚШда биринчи ўзбек тилидаги даврий нашр – “Ватандош” газетасининг нишона сони чоп этилди. 20 саҳифада чоп этилган ушбу сон муассис Фарҳод Султон, Бош муҳаррир Давронбек Тожиалиев, Бош муҳаррир ўринбосари – Алишер Болиев, муҳаррирлар Мавлон Шукурзода, Беҳзод Мамадиев ва бошқа жонкуярлар томонидан нашрга тайёрланди. 25 февраль. АҚШда биринчи ўзбек тилидаги мунтазам газета чоп этилганлиги ҳақидаги хабар Давоми …

Bizda nima “ochered?”

Taksida ketayotgandim, “ochered” haqida gap ketdi. 90-yillar boshidagi nonga navbatda turgan murg’ak davrlarimiz eslandi. Orqadagi yo’lovchi aka hind kinolariga kirish uchun navbatda turgan yoshlik davrlarini esladi. Men esa so’nggi marta eng uzun – bir kilometrlik navbatni Berlindagi “Pergamon” muzeyi oldida ko’rganimni aytdim. Haydovchi indamay ketardi. Birozdan so’ng, u: “Hozir men sizga eng uzun “ochered”ni ko’rsataman. Bizda eng katta navbat mana Давоми …