Иккинчи босқич: менинг талқиним
Тўғрисини айтаман: блогерлар чемпионатининг иккинчи босқичида мен учун маза қилиб ўқиладиган постлар кам бўлди. Аксарият битиклар босқичдан амаллаб ўтиб олиш учун ёки “аввалги кўприкдан ўтдим, бунисига ёзмасам бўлмас ахир” қабилидаги зўрма-зўраки постлардан иборат бўлиб қолган. Биринчи босқичда қалами келишган баъзи блогерларга бу босқичда маҳорат етишмагандек. Лекин айрим блоглардаги таҳлилий фикрлар, жамиятдаги муаммоларнинг эркин танқид этилиши ўзбек блогингининг ривожланаётганидан дарак беради. Давоми …