Уйғон, эй кўзларим…

Усмонлининг 12-подшоҳи, Исломнинг 77-халифаси Султон III. Мурод Хон (1546-1595) — II. Салим Хоннинг ўғли, Қонуний Султон Сулаймоннинг неварасидир. Даврининг энг буюк олимларидан илм олган Мурод Усмонлининг илк олим подшоҳларидан эди. У дунё тарихи, табиий илмларга оид асарларни туркчага таржима қилдирди. Бир қанча илмий ва маданий марказлар барпо эттирди. Мурод Хон Маккаи мукаррамадаги Масжидул ҳарамнинг деворлари ва сув йўлларини, Мадинадаги Масжидун Давоми …

“Сардоба”дан аввалги қонли тошқин ҳақида…

“Сардоба тошқини халқни бирлаштирди, қаерлик бўлишидан, кимлигидан қатъи назар миллат бир-бирига ёрдамга шошилди. Олдин ҳеч бундай бўлмаган эди. Аввалги президент бўлганда ҳалокат ҳудудига ҳатто бориб ўтирмасди” деган изоҳлар ўқиб қоляпман. Лекин ундай эмас. Аввал ҳам шунга ўхшаш воқеалар кўп бўлган. Ўшанда ҳам халқимиз мусибат пайти ҳеч қачон бир-бирини ёлғиз ташлаб қўймаслигини намойиш этган. Бугун ўша воқеалардан бири хаёлимда худди кино Давоми …

10-16 ёш укаларимга тавсияларим

Мендан 10-16 ёшгача бўлган ёшларга тавсияларингизни берсангиз деб сўрашганди. Тўғриси, ёш чегараси ўйлантириб қўйди. Чунки айнан 10-16 ёш инсоннинг шаклланиш босқичи ҳисобланади. Танлаш жуда қийин кечди. Мен маслаҳат берадиган китоб 1. Даниэл Дефо. Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари Инсон матонати ҳақида ажойиб қисса. Асарнинг одамхўрлар ҳақидаги бобларини ташлаб кетиб, болаларга ҳам бемалол ўқиб бериш мумкин. Бу – Европа адабиётидан Давоми …

Коронаваҳима

Бугун шомдан кейин велосипедимни миниб Юнусобод тарафларга бордим. Йўл бўйи озиқ-овқат дўконлари, Юнусобод деҳқон бозоридаги тирбандликни кўриб, худо сақласин, уруш бошланиб қолдими, деб ўйлайсиз. Бозор атрофи машинага тўлиб кетган. Одамлар қоплаб маҳсулотлар олишяпти. Мен кўрган йўловчиларнинг 15 фоизи ниқоб таққан. Йўл-йўлакай 20 тадан ортиқ дорихонага кириб чиқдим. Биронтасида ҳам ниқоб йўқ. Охири қўлдан олдим: 3500 сўм. Орада ишимни битириб чиқиб Давоми …

Номусли аждодларнинг аросатдаги авлодимиз

Дўстлар билан чой устида суҳбат қиларкан, маданиятларимиз ҳақида гап кетди. – Бизнинг Усмонлидаги иккита одатни яхши кўраман, афсус, улар деярли йўқолиб кетди, – деди дўстим. * * * Усмонли замонида уйнинг эшикларида 2 та тўқмоқ бўлган: бири кичик, бири катта (расмдагидек). Тўқмоқлар урилганда уй эгаси ким келганини билиб оларди. Катта тўқмоқ урилса, эркак киши чалган бўлади – эшикни уйнинг эркаги Давоми …

Эпидемия миллат ва динни танлаб ўтирмайди

Хитойда коронавирус тарқалгани муносабати билан ҳар хил постлар ўқияпман. Баъзилар коронавируснинг Хитойдан чиққанига чинакамига хурсанд бўлиб, “бу Хитойнинг уйғурларга зулми учун Аллоҳнинг жазоси” деб талқин этмоқдалар. “Баттар бўлларинг, хитой кофирлари, ҳар бир уйғур қони учун бир хитойлик вирусдан ит ўлимини топишига розиман” деган изоҳларни ўқидим. Тўғри, бу ўлатга ўхшаган касаллик – Аллоҳнинг балоси. Лекин, уни Аллоҳ Хитойдаги зулмлар сабаб хитой Давоми …

“Пупуууп” тоғани биласизми?

Суратдаги отахонни марғилонликлар жуда яхши танийди. Эсимни танибманки, маҳаллага “Пупуууп” деб келиб, ёш болаларнинг кўнглини овлаб, арзимаган пулга пичоқ чархлаб кетадиган Чархчи тоға. Ғанижон ота — ажойиб кашфиётлар эгаси. Отахон Урал велосипедини бир зумда механик йўл билан чархловчи аппаратга айлантирарди. Велосипедини миниб, маҳаллага келар, иккита махсус қозиқ билан велосипедни турғизиб, рулга чархни улар, велосипед занжирини чархга тортиб айлантирарди. У келиши Давоми …

Ҳақиқий театр нималигини кўрмоқчи бўлсангиз, “Турон”га келинг!

Шанба куни Нигора Умарова таклифи билан “Турон” давлат ҳарбий театрининг “Чачвон” спектаклига тушдим. Шароф Бошбековнинг “Меҳр ва маузер” асари асосида Сайфиддин Мелиев саҳналаштирган спектаклда бош ролни Илмира Раҳимжонова ижро этган. Спектакл воқеалари 1925 йили Ургутда бўлиб ўтади. Режиссёр қалтис ва зиддиятли мавзуларни саҳнага олиб чиққан: – Қўрбошиларнинг Миллий Истиқлол учун кураши; – Ўзимиздан чиққан сотқинлар; – Босқинчиларнинг кирдикорлари; – Миллатлараро Давоми …

«Қўйлар тўдаси» ким?

Бир ой олдин машҳур рус телебошловчиси Андрей Малахов «Россия» телеканалидаги «Прямой эфир» кўрсатуви юзасидан биродар қирғиз халқидан рус ва қирғиз тилларида кечирим сўраганди. Журналист «Прямой эфир» кўрсатувида миллиардер Александр Маруговнинг ўғли ҳалок бўлган аварияни Қирғизистон Республикаси фуқароси Исломбек Акбаров атай уюштирган бўлиши мумкин деганди. Бу эфир Қирғизистон жамоатчилигининг кечкин норозилигига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда Малахов жазолансин, энг камида кечирим сўрасин, Давоми …

Бутун жаҳонга кулги бўлишми мақсад? Қачон ривожланамиз?

Ўтган йили Марғилонга борганимда болаларимни олиб, шаҳар истироҳат боғига чиқдим. Айланиб юрсак, бир ички ишлар майори мени тўхтатиб, қўл бериб сўрашди-да: — Нима учун соқол қўйиб юрибсиз? — деди. — Нима, мумкин эмасми? — Ҳа, мумкин эмас! — Қани, қаерда мумкин эмас? — Президентнинг қарори бор. — Қанақа қарор, қачон чиққан? — Фалон сонли қарор. — Хўш, унда нима дейилган? Давоми …