Алвидо, эй ойлар султони!
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Рамазони шариф билан хайрлашамиз… Жуда соз ўтди бу Рамазон, жуда тез ўтди бу Рамазон! Мен учун Рамазоннинг энг файзли, эсда қолар дақиқалари: “Минор” жомеъ масжидидаги Ҳасанхон, Жаҳонгир, Абдулбосит қориларнинг кўнгилга яқин гўзал қироатлари; “Минор”даги хатмона сўнггида раҳмат ёмғири остидаги хайрли дуолар; “Кўкча”даги хатмда жой топа олмай югурганларимиз; Қадр кечаси “Бодомзор”даги хатмда кўчагача чўзилган жамоат… Бундан Давоми …