Author: Davronbek

Истанбулнинг қайноқ юраги

Туркия – синоатларга бой мамлакат. Асрлар мобайнида Шарқу Ғарб ўртасида олтин кўприк бўлиб келган бу ўлкани тўла кашф этмоқ учун кўп бора сафар қилмоқ лозим. Мен ҳам Туркияга галдаги саёҳатим асносида ўзим учун талай кашфиётлар қилдим. Дарвоқе, “Истанбулнинг юраги” саналмиш даргоҳни-да зиёрат этдим. Мамлакат аэропортдан бошланади Учоғимиз ушланиб қолгани боис Истанбулга мўлжалдан кечроқ етиб бордик. Отатурк аэропортидан Анқарага учишим керак. Давоми …

Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев: “Марғинонийлар силсиласи давом этмоқда”

Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев 1973 йил 1 мартда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Марғилондаги “Саййид Аҳмад хўжа эшон” ўрта махсус билим юртида (1992-1996) ва Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олган (2002-2006). Тошкент Ислом Университетида (2000, 2002), Имом ал-Бухорий халқаро марказида (2009, 2016) малака оширган. “Йил имоми – 2014” кўрик танловининг вилоят босқичида биринчи, Республика босқичида Давоми …

Ўз ҳуқуқингизни биласизми?

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун матбуотда эълон қилинди. Бу муҳим Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради. Кундалик ҳаётимизда керак бўладиган ҳолатлар бўйича Қонунда келтирилган баъзи моддалар билан танишиб олинг: 8-моддадан. “Қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ички ишлар органи ходимига тақиқланади”. “Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида: ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, Давоми …

Бепул кафан топилса, ўлмоқ керак… эмас

Яқинда интернетнинг кўнгилочар сегментида бир хабар жуда оммалашди: “Эркаклар етишмаётганлиги сабабли исландиялик аёлларга уйланган муҳожирларга ойига 5000 доллардан тўланади”. Бир қарашда жуда қизиқ, бирданига ўзига тортувчи хабар. Хабар ортидан Исландияга қизиқувчилар, элчихонасини суриштирувчилар кўпайди. Хабар матнида ушбу янгилик манбаси Sunday Adelaja’нинг блоги эканлиги айтилган. Африкалик пастор, насоро даъватчисининг блогида ҳақиқатан ҳам бу хабар чоп этилган. Лекин биронта ҳам расмий ёки Давоми …

Мустақиллик йилномаси (1991-2016)

Мустақиллик йиллари ўтмиш саҳифаларига 25 йиллик тарих ўлароқ қўшилди. Қуйида юртимизнинг ана шу жажжи тарих китоби қатларига муҳрланган ёрқин саҳифалар билан танишинг. 1991 йил 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябрь Давоми …

Тиригидан ўлиги қиммат: фирма ёпиш машмашалари

Ўзим шахсий фирма очиб, юритиб кўрмаганман. 2 йил олдин дўстимнинг илтимоси билан унинг фирмасига директор бўлдим. Фирма фаолият юритмагани боис “нолевой” ҳисобот топшириб турдик. Кейин бошланди: ҳокимиятдан қўнғироқ, статистика бошқармасидан, солиқ қўмитасидан, банкдан… Унга ҳисобот топшир, бунга топшир, уни тўла-буни тўла… 2016 йилнинг март ойи бошларида ишламаётган фирмани ёпишга қарор қилдим. Танишлардан суриштирдим, йўл-йўриқ сўрадим. Кимдир фирмани ёпишда ёрдам берувчи Давоми …

Нодавлат ташкилотлари ишчилари учун ҳам “вақтинча прописка” очилди

Олимпиада эйфориясидан реал ҳаётга қайтамиз. Ҳурматли пропискасиз нодавлат ташкилотлари хизматчилари! Биз учун ҳам Тошкент шаҳрида “вақтинча прописка” очилганини маълум қиламан. Тайёрланадиган ҳужжатларни яна бир бор эслатиб ўтсам: 1. ИИВ томонидан белгиланган намунадаги ариза (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади. Хизмат пулли: 8000 сўм). 2. Уй эгаси номидан ариза (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади). 3. Манзил варақаси (Адресный листок прибытия) (Буни “стол Давоми …

Жигарингизни унутмадингизми?

1993-94 йиллар оиламиз учун оғир келди. Юртда пул ва маҳсулот тақчил, дадамнинг ишлари юришмаган, онам дардга чалингандилар. Куз-қиш пайти. Рўзғорда пул йўқ, мактабда тушлик қилмайман. Бир дона шимим, латтадан тикилган йиртиқ шиппагим бор (оёққа сув ўтади)… Бир куни синф мажлисида (ҳақиқий аҳволимиздан бехабар бўлган) ўқитувчимиз икки ямоқли шимим ва йиртиқ шиппагимни гапириб изза қилди… Онам оғриб қолиб, дўппи тикишнинг барча Давоми …

Илк велосаёҳат: Тошкент-Чорвоқ

Узоқ масофали велосаёҳат қилишни кўпдан бери режалаштириб юрардим. Муносиб шерик топилмагани учун саёҳат орқага сурилаётган эди. Блогер Санжар Саид республика бўйлаб велосаёҳатга отланаётганини эшитиб, унга аввалига, машқ учун Чорвоққа чиқишни таклиф этдим. Бошқа талабгорлар ҳам сафарга қўшилишлари мумкинлигини эълон қилдик. Шанба куни ёмғир ёғиб, ҳаво салқинлашгани туфайлими ёки бошқа техник сабабларми, сўнгги куни ҳеч кимдан садо чиқмади. Якшанба куни эрта Давоми …

Арзон дил изҳорига алданманг!

“Камолот” эълон қилган “Ватанимга дил изҳори” танлови сабаб тармоқда 25 ёзувли турли “изҳор”ларни кўриб қоляпман. 25 га айланмаган ҳеч вақо қолмади: тарелка, пиёла, писта, конфет, копток, дон, барг, туршак, сомон, скрепка… Бири ўнта газетани буклаб 25 ясаган бўлса, бошқаси тарвуз уруғи орқали Ватанга “дил изҳори қилган”. Узрку-я, Ватан бунақа арзон “изҳор”ларга зор эмас. Болаларни офтоб тиғида ўтказиб, 25 ясаган билан Давоми …