Author: Davronbek

ТАВАККУЛНИНГ КУЧИ. “Vatandosh”. 01.12.2011

ТАВАККУЛНИНГ КУЧИ Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: «Банданинг таваккули унинг ризқига кафилдир. …Бухорога таълим учун кетаяпман. Ёнимда 3 сўмгина пулим бор. Поездда бир мўйсафид билан бирга кетдик. У сўради: ― Ўғлим, қаерга кетяпсиз? ― Бухорога ўқигани кетяпман. ― Қайси мадрасага борасиз? У ердан биронтасини танийсизми? ― Билмайман. Бирон танишим ҳам йўқ. ― Бухоро катта жой бўлса, у ердаги хонадонларда ҳам жой Давоми …

ЖИН, СEҲР ВА ФОЛБИНЛАР. “Vatandosh”. 01.11.2011

ЖИН, СEҲР ВА ФОЛБИНЛАР Инсонни адаштирувчи кофир жин уч ҳолатда одамнинг ичига кириб олиши мумкин экан: 1. Гуноҳи кабира қилаётганда. 2. Қаттиқ хафа бўлганда. 3. Қаттиқ хурсанд бўлганда. Гуноҳи кабира қилаётган пайтда кириб олган кофир жин инсонни ўша гуноҳ билан буткул залолатга учратишни режа қилади. Инсон ўзини бу гуноҳдан сақлашга уринса-да,  жин васаваса қилиб, ўша гуноҳи кабирани қилдираверади. Инсон қаттиқ Давоми …

Мен кўрган Германия

Германияга сафар олдидан яна ОВИР билан боғлиқ муаммо чиқди. Ўтган сафар Польшага борганимда ОВИР муаммосидан безиганим учунми таниш-билишлар орқали бу дардисар ҳужжатни осон олиш мумкин деб ўйлабман. Германия элчихонасидан қўнғироқ қилиб, ОВИРни тайёрлаб қўйинг, сафарга бориб қолишингиз мумкин, деб хабар беришган куни эртасигаёқ ҳужжатларни танишимга олиб бориб бердим. Унинг таниши тезда ОВИР олишга ёрдам берар экан. Орадан 15 кунча ўтди Давоми …

ЮРТИМИЗДА ҲАЙИТ ШУКУҲИ. “Vatandosh”. 01.09.2011

ЮРТИМИЗДА ҲАЙИТ ШУКУҲИ Ватанимизда бу йил байрамлар қўшалоқ келди: Ҳам мустақиллик байрамини, ҳам муборак Ийд ҳайитини бирга нишонладик. Ҳайит тонги юртимизнинг барча гўшаларида байрам шукуҳи кезди. Фарғона вилоятидаги энг катта ва қадимий масжидлардан бири, Марғилон шаҳридаги «Хонақоҳ» жомеъ масжидида ҳам бу йил Рамазон ҳар йилгидек файзли ўтди. Раҳмат ойи аввалидан бошланган хатми Қуръонни 1968 йилдан бери ушбу жомеъда хизмат қилаётган Давоми …

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛНОМАСИ. “Vatandosh”. 01.09.2011

Мустақиллик йиллари ўтмиш саҳифаларига 20 йиллик тарих ўлароқ қўшилмоқда. Қуйида юртимизнинг ана шу жажжи тарих китоби қатларига муҳрланган ёрқин саҳифалар билан танишинг. 1991 йил 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябрь Давоми …

Yurtimizda Iyd al-Fitr manzaralari (fotoreportaj)

Farg‘ona viloyatidagi eng katta va qadimiy masjidlardan biri, Marg‘ilon shahridagi «Xonaqoh» jome’ masjidida bu yil Ramazon har yilgidan-da fayzli o’tdi. Rahmat oyi avvalidan boshlangan xatmi Qur’onni 1968-yildan beri ushbu jome’da xizmat qilayotgan ulamo, masjid imom xatibi Mulla Sobirjon qori Marg’iloniy tabarrukan boshlab berib, Muhammad Tohir qori Marg’iloniy va shogirdlari kuniga 2 juz’dan, tajvid bilan o’qib berishdi. 16-kechada Qur’oni karim xatmonasiga Давоми …

www.ziyouz.com. “Vatandosh”. 15.08.2011

– Фойдали сайт – www.ziyouz.com  Ўзбек тилида мунтазам маданий-маърифий мақолалар, бадиий-адабий асарлар ҳамда китоблар қўйиб борадиган веб-саҳифа. Сайт ўзбек тилидаги бадиий китобларни жамлаган “онлайн” кутубхонаси билан машҳур. Шеърият, наср, тарих, жаҳон адабиёти дурдоналари ва диний мавзуларда Ўзбекистонда чоп этилган юзлаб китобларни “PDF” шаклида “Кутубхона” бўлимидан топиб ўқишингиз мумкин. Сайтнинг “Ислом” бўлимида сара исломий мақолалар ва китоблар бериб борилади. Аудио маърузалар Давоми …

Жорж Крол: “ЎЗБЕК ТИЛИДА ТУРКМАНЧА АКЦЕНТ БИЛАН ГАПИРАМАН”. “Vatandosh”. 01.07.2011

Элчи Жорж А.Крол Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2011 йилнинг 10 июнь куни қасамёд қилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Жорж А.Крол Олий дипломатия хизматининг профессионал аъзоси ва элчихона маслаҳатчиси мартабасига эга, яқин-яқингача Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бюросида Давлат котиби ёрдамчисига ўринбосар бўлиб хизмат қилган эди. У 1982 йили дипломатия хизматига ишга ўтди ва 2003-2006 йилларда АҚШнинг Беларусдаги Давоми …

РАМАЗОН ОЙИ КЕЛДИ: УНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК? “Vatandosh”. 01.07.2011

Мусулмон олами учун севимли бўлган Рамазон ойи остонасида турибмиз. Аллоҳ таоло ҳар бир соғлом ва вояга етган мусулмонга Рамазон ойида тўлиқ рўза тутишни буюрган. Рўза тутишда инсон соғлиғи учун кўп фойдалар борлиги олимлар томонидан исботланган. Масалан, америкалик олим Пол Брег эллик йиллик илмий таржибаси маҳсули ўлароқ “Мўъжизакор очлик” номли китоб ёзган. Дунёнинг кўп тилларига таржима қилинган бу китобда рўза инсон Давоми …

МАЪСУМ ОЁҚ. «Vatandosh». 11.07.2011

– Ҳидоят гулшани – ТЎРТ БОЛАКАЙ ДУОСИ Маккаи мукаррамада 4 нафар ёш болакайлар — Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқнинг неваралари Абдуллоҳ ибн Зубайр, Урва ибн Зубайр, Мусъаб ибн Зубайр ҳамда уммавийлардан Абдулмалик ибн Марвон Байтуллоҳда ўтириб, “келинглар, шу ерда бир дуо қилишайлик, зеро Каъбатуллоҳдаги дуоларни Аллоҳ қабул қилар экан” деб мақсадларини баён қилишибди. Мусъаб ибн Зубайр айтибди: “Аллоҳ менга имконият берса-ю, Давоми …