Алвидо, эй ойлар султони!

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Рамазони шариф билан хайрлашамиз… Жуда соз ўтди бу Рамазон, жуда тез ўтди бу Рамазон! Мен учун Рамазоннинг энг файзли, эсда қолар дақиқалари: “Минор” жомеъ масжидидаги Ҳасанхон, Жаҳонгир, Абдулбосит қориларнинг кўнгилга яқин гўзал қироатлари; “Минор”даги хатмона сўнггида раҳмат ёмғири остидаги хайрли дуолар; “Кўкча”даги хатмда жой топа олмай югурганларимиз; Қадр кечаси “Бодомзор”даги хатмда кўчагача чўзилган жамоат… Бундан Давоми …

Сизга ризқ келаётган эшикни беркитманг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг бир ҳикматини шарҳларкан, ушбу ҳадисни келтирадилар: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирингизга бирор жиҳатдан ризқни(нг келишини) сабаб қилса, ўзи учун ўша нарса ўзгармагунча тарк қилмасин”, дедилар”. (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти) Бундан банда ўзига ризқ топиш учун сабаб бўлиб турган нарса (касб)ни то у фойда бермайдиган Давоми …

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: “Аҳли Қуръоннинг аввало нияти пок бўлмоғи лозим”

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 1981 йил 12 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган. Ҳасанхон қори 2005 йил Саудия Арабистони Қироллиги Маккаи Мукаррама шаҳрида ўтказган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қуръон мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни олди (2009). Тошкент Ислом институтини тамомлаган (2008). Ҳасанхон қори “Навоийдан чу топқаймен навое” (Ҳусанхон қори билан Давоми …

“Вақтинчалик прописка” (ҳозирча) давлат идоралари хизматчилари учун холос

Tafsilot.uz’дан ҳужжатлар рўйхати билан танишиб, “вақтинча прописка” учун қоғозларни тайёрлаб, Мирзо Улуғбек тумани ИИБнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бордим. Кўпчилик навбат кутиб турибди. 54-чи бўлиб ёзилдим. Унгача “стол услуг”га кириб, белгиланган ариза, уй эгаси номидан ариза ва манзил варақасини тўлдиртирдим. Бу хизмат учун 6000 сўм тўлайсиз. Бошқа ҳужжатлар ксеронусхаси учун алоҳида ҳақ тўланади. “Стол услуг” хизматчиси ишхонадан хат Давоми …

Қоғознинг ҳам уволи бор

Сўнгги ойда паспорт ва ижара тизимини текширгани ижарадаги уйимга уч марта келишди. Зудлик билан ижара шартномасини расмийлаштириб, солиқ инспекциясига маълум қилишимни, акс ҳолда қаттиқ чора қўллашларини айтишди. Аслида ҳар бир мулк эгаси даромадидан солиқ тўлаши матлубдир. Зеро ҳар бир даромаддан фақирлар, муҳтожларнинг ҳақи бор. Бу жиҳатдан ижара шартномасининг қатъий жорий қилишидан мен хайр умид қилдим. Энди ана шу хайрга олиб Давоми …

Чойхоналар қаерда қолди?

Яхши эслайман: Марғилондаги барча маҳалла гузарларида масжид, чойхона, новвойхона, қассобхона, сартарошхона ва дўкон бир жойда бўлар, маҳалла аҳли шу ерда йиғилиб, вақтини хуш ўтказарди. Айниқса, маҳалла чойхонаси қарияларнинг йиғиладиган жойи бўлиб, улар масжиддан чиқиб, шу ерда ўтиришар, суҳбатлашишар, газета ўқишар, бурчакдаги радиони тинглашар эди. Катта самоворда доимо сув қайнаб турар, чой деярли сувтекин эди. Гоҳида мени ҳам давраларига қўшишар, гўзал Давоми …

Пусиб ётган кибр

Америкада на диним, на миллатим, ирқимга нисбатан камситиш бўлмагани учун хотиржам юрдим. Америкаликлар менга салом берар, мен ҳам уларга кулиб салом йўллардим. Аммо… Ҳаммаси меҳмонхонага покистонлик ва ҳиндистонликлар делегацияси келгандан кейин бошланди. Бироз қорамтир, ўзидан озроқ нохуш ҳид таратадиган бу кимсалар олдида кибрим уйғониб қолди. Нега мен уларга салом беришим керак? Бир томондан Раҳмон ҳадеб “ахир улар мусулмон ака-укаларинг, улар Давоми …

Блогерлар чемпионати финали: менинг мулоҳазаларим

Сўнгги босқичда финалбоп, энг зўр блогпостлар ўқишни ният қилгандим. Лекин, тўғриси, биронта ҳам битикдан кўнглим тўлмади. Финал учун ёзилган блогпостлар 10 талиги менинг ҳисобим бўйича қуйидагича якун топди: Nosirxon Azizov. Иммунитет Jamshid Niyozov. Супрақоқди Maqsud Salomov. Huquqda bunday atama mavjud emas Aziz Qarshiyev. Тухум пўстлоғи ичида Shukurjon Islomov. Хорижлик ҳамкорлар Gayrat Sher. “…аёқ етганча кетгаймен” Isroil Tillaboev. Mentor Sherzod G‘aybullaev. Давоми …

Тарихга айланган эски буюмларим

Эски портфелимнинг ичидан бир пайтлар ҳаётимнинг бир қисми бўлган ушбу буюмлар чиқди. Буюмларнинг деярли барчаси аллақачон тарихга айланиб улгурибди: Floppy дисклар. 1.44 мегабайтлик ушбу дисклар ҳақиқий бош оғриғи эди. Бир ишласа, бир ишламай асабга тегарди. Шунинг учун ҳам 2-3 та дискетага нусха кўчириб юрардик. Sony, Verbatim каби компаниялар 2010 йилдаёқ ушбу дискеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатишган эди. Фотоаппарат плёнкаси. Бундан 15 Давоми …

Иккинчи босқич: менинг талқиним

Тўғрисини айтаман: блогерлар чемпионатининг иккинчи босқичида мен учун маза қилиб ўқиладиган постлар кам бўлди. Аксарият битиклар босқичдан амаллаб ўтиб олиш учун ёки “аввалги кўприкдан ўтдим, бунисига ёзмасам бўлмас ахир” қабилидаги зўрма-зўраки постлардан иборат бўлиб қолган. Биринчи босқичда қалами келишган баъзи блогерларга бу босқичда маҳорат етишмагандек. Лекин айрим блоглардаги таҳлилий фикрлар, жамиятдаги муаммоларнинг эркин танқид этилиши ўзбек блогингининг ривожланаётганидан дарак беради. Давоми …